Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 1 / Биз яшайдиган уй

Газ ўғриларига жиноят иши қўзғатилди

 

Бугун аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти қизиқтиради. Жойларда ушбу тизимлар билан боғлиқ муаммолар ҳам кўп учрамоқда. Албатта, бунда аввало шу соҳа масъулларига эътирозлар билдирилмоқда. 

 

Аммо энергия ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш, тармоққа ноқонуний уланишдан тап тортмайдиган шахслар ҳам учрамоқда. Мажбурий ижро бюроси ва Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган текширувда ана шундай ҳолат қайд этилди.

Вилоят прокуратурасининг хабарига кўра, фуқаро И.Б. ва унинг жиноий шериклари ўзларига тегишли бўлган Самарқанд тумани Юқори Чордара маҳалласида жойлашган иссиқхоналарда табиий газдан фойдаланиш учун таъминотчи корхонадан тегишли рухсатнома олмасдан, тармоққа ноқонуний уланган. Улар иссиқхона ёнида жойлашган Қуролли Кучлар кичик мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳудудидан ўтган Самарқанд шаҳри аҳолисига табиий газ етказиб берувчи 500 мм диаметрли газ қувурига яширин равишда уланиб, фойдаланиб келган. Оқибатда давлатга 360 млн сўмлик жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Самарқанд вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлим томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Фуқаролар И.Б. ва М.Э. 2021 йил 6 январь куни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ушланган.

 

ЎзА.

Прочитано: 18 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика