Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 52 / Пенсия масалалари

Рўйхатдан ўтказишлари шарт

 

Яқинда Россияда РФ фуқаросига турмушга чиқдим ва Тошкентга келдим. Турмуш ўртоғим чет эл фуқаролари учун яшаш гувоҳномасига эга ва у Тошкентда отасининг уйида рўйхатга олинган.

Турмуш ўртоғимнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан қандай ўтишим керак?

 

– Эр (хотин) хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олиниши лозим (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 5-б.).

Фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФРБ) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
  • паспорти ёки ID-картаси.

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар ЎзРнинг консуллик легаллаштириш қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 5.10.1961 йил) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенцияга (Минск, 22.01.1993 йил) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенцияга (Кишинёв, 7.10.2002 йил) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонун ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди (Низомнинг 13-б., ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1049-сон қарорига 1а-илова).

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Минск ва Кишинёв конвенцияларини имзолаган давлатлар ҳисобланади, ушбу конвенцияларга мувофиқ ушбу давлатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига асосан расмийлаштирилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Россия Федерацияси ҳудудида берилган никоҳ тўғрисидаги гувоҳномага асосан сизни эрингизнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишлари лозим.

Прочитано: 312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика