Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 52 / Кадрлар бўлими

Компенсация фақат ишдан бўшатилганда

 

1. 2018–2020 йиллар мобайнида ходим умуман таътилдан фойдаланмаган ҳолларда нималарга эътибор қаратилади?

2. Ходим 2018 ва 2019 йиллар учун фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳамда 2020 йил учун таътилни қонунни бузмаган ҳолда қандай олиши мумкин?

3. Ходим фойдаланилмаган таътилларни фақат ишдан бўшаганда олиши мумкинми? Ходим ишдан бўшамайдиган бўлса, фойдаланилмаган таътилларни қачон олиши мумкин? 

 

Ходим йиллик меҳнат таътили олишга ҳақли, иш берувчи эса қонун ҳужжатларига мувофиқ таътил бериши шарт.

1. Иш берувчи таътиллар жадвалига риоя этилишини назорат қилиши лозим. Ҳар бир иш даври тугагунига қадар ходимларга меҳнат таътили тақдим этилмаслиги иш берувчи учун ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва текширув ўтказилганда 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима солиниши сабаб бўлади (МЖТКнинг 49-м.).

Хатто ходимнинг розилиги билан ёки унинг илтимосига кўра меҳнат таътиллари тақдим этилмаслиги тақиқланади. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Шу йили таътилнинг қолган қисмидан мажбурий тартибда албатта фойдаланилиши лозим (МК 143-м. 6-қ.).

Меҳнат таътиллари бериладиган даврларга эътиборни қаратамиз, улар календарь йиллар бўла олмайди (саволдан – 2018–2020 йиллар). Ҳар бир ходимда улар меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган санадан ҳисобланади. Ходим ишга календарь йилнинг 1-иш кунидан ишга қабул қилинган бўлса, иш йили календарь йилга мос келиши мумкин.

Шу тариқа, агар ходим, масалан 2018 йил 1 августда ишга қабул қилинган бўлса, унинг иш даври қуйидагича ҳисобланади:

1 иш йили – 1.08.2018 йилдан 31.07.2019 йилгача;

2 иш йили – 1.08.2019 йилдан 31.07.2020 йилгача;

3 иш йили – 1.08.2020 йилдан 31.07.2021 йилгача (ҳали тугамаган ва бу таътилни 2021 йил 31 июлгача тақдим этиш мумкин).

2. Фойдаланилмаган барча (йиллик асосий ва қўшимча) таътиллар учун пуллик компенсация ходимга фақат меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланади (МК 151-м.). Шу боис ходимнинг бутун давр учун пуллик компенсацияни олиш истаги эътиборга олинмайди.

Ходим илгари фойдаланилмаган барча таътиллардан ёки энг кам давомийликка тенг бўлган уларнинг бир қисмидан фойдаланишга ҳамда ҳар йили қўшимча таътил кунлари учун (энг кам давомийлиги – 15 кундан ортиқ бўлганда) пуллик компенсация олишга ҳақли бўлади.

3. Ходим нафақат ишдан бўшатилганда, бошқа ҳолатларда ҳам илгари фойдаланилмаган барча таътиллардан фойдаланишга ҳақлидир.

Ходимнинг узоқ вақт ишдан бўлмаслиги ишлаб чиқариш манфаатларига тўғри келмайди. Иш берувчига ходим билан илгари фойдаланилмаган таътилларни босқичма-босқич фойдаланиш ҳақида битим тузишни, кейинчалик эса ҳар йили таътил беришни тавсия қиламиз. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган таътиллар қолиб кетмаганлиги текшириб кўрилиши ва бундай таътиллар мавжуд бўлса пуллик компенсация тўланиши лозим.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 390 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика