Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 52 / Кадрлар бўлими

Қўшимча битимни расмийлаштиринг

 

Ходима муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга олинди, шартноманинг амал қилиш муддати 2020 йил декабрда тугайди. Иш даврида у ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштирган, ушбу таътил 2021 йил январда тугаши керак. Корхона раҳбарияти у билан меҳнат муносабатларини давом эттирмоқчи бўляпти. Ходиманинг ўзи ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин меҳнат фаолиятини давом эттириш ниятида.

Ушбу ходима билан меҳнат муносабатларининг давом этиши қандай тўғри расмийлаштирилади? 

 

Иш берувчи ижтимоий таътилда, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходиманинг розилиги билан бошқа ишлаётган ходимлар билан меҳнат муносабатларида қўлланадиган тартибда у билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ўзгартиришга ҳақли (МК 88, 96-м.).

Меҳнат шартномаси муддати тугагунига қадар меҳнат муносабатларининг кейинги муддатларини белгиловчи қўшимча шартномасини расмийлаштириши лозим. Унга асосан буйруқ чиқарилади, унда ходима ижтимоий таътилдалиги, шунингдек унинг тугаш санаси кўрсатилади. Болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлганда нафақа олиш ҳуқуқи ҳам кўрсатилади.

 

2020 йил «04» январдаги ____-сонли меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида _____-сонли
қўшимча битим

2020 йил «25» декабрь                                  Тошкент ш.

 

«Feniks» масъулияти чекланган жамияти директор Рахматов Собир Собирович тимсолида кейинчалик «Иш берувчи» деб номланувчи, ҳамда Саидова Нодира Анваровна (Saidova Nodira Anvarovna) кейинчалик «Ходим» деб номланувчи, биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар қуйидагилар тўғрисида қўшимча битим туздилар:   

 

1. Томонлар 2020 йил 4 январдаги  ______-сонли меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиришга келишишди.

2. Томонлар мазкур қўшимча битимнинг 1-бандига мувофиқ меҳнат шартномасига қуйидаги ўзгартиришларни киритадилар:

2.1) меҳнат шартномасининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Шартнома муддати – 31.12.2021 й.».

3. Мазкур битим меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади ва у билан бирга қўлланилади.

4. Мазкур қўшимча битим махфий ҳисобланади ва учинчи шахсларга битим ҳам, унинг бирор қисми ҳам ошкор этилмайди, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

5. Мазкур қўшимча битим икки нусхада тузилди, ҳар бир Томонга бир нусхадан берилади ва 2021 йил 1 январдан кучга киради.

 

Иш берувчи                                                          Ходим

 

 

_______-сонли БУЙРУҚ

 

2020 йил «28» декабрь                                  Тошкент ш.

 

«Меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш ҳақида»

 

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 88 ва 96-моддаларига мувофиқ катта иқтисодчи Саидова Нодира Анваровна (Saidova Nodira Anvarovna) розилиги билан меҳнат шартномасининг муддати – 2021 йил 31 декабргача деб ўзгартирилсин.

Асос: 2020 йил 4 январдаги _______-сонли меҳнат шартномасига ______-сонли қўшимча битим.

2. Саидова Нодира Анваровна (Saidova Nodira Anvarovna) 2021 йил «___» январгача ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати давомида болани парваришлаш нафақаси бериладиган болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида*) деб ҳисоблансин.

 

*Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати давомида бола 2 ёшга тўлмаган ҳолатларда шундай формулировка қўлланилиши тавсия этилади. Агар меҳнат шартномаси муддати тугагунига қадар бола 2 ёшга тўлса тақдирда, 2 ёшга тўладиган сана кўрсатилади.

Прочитано: 650 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика