Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Зарарларни қоплаш

 

Давлат муассасаси (буюртмачи) бош пудратчига далолатнома (қурилиш пудрати) бўйича материалларни берди. Ишлар якунланганидан кейин бош пудратчида қолган даваль хом ашёнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган. Шу сабабдан у қолдиқларни ва таъмирланмаган материалларни буюртмачига қайтара олмайди.

Пудратчи томонидан буюртмачига зарарлар қоплаб берилиши қандай тартибда расмийлаштирилади?

 

– Ишлар якунланганидан кейин пудратчи:

  • берилган материалларнинг сарфи ҳақидаги ҳисоботни буюртмачига тақдим этиши;
  • материаллар қолдиғини қайтариши;
  • фойдаланилмай қолган материалларни ҳисобга олган ҳолда буюртмачининг розилиги билан ишлар нархини камайтириши лозим (ФК 640-м. 1-қ.; ОХСПнинг 23.12.2016 йилдаги 306-сон қарори 16-б.).

Буюртмачи мол-мулки йўқотилганлиги сабабли унга етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек шартномада шартномавий мажбуриятлар бузилганлиги учун неустойка (жарима) тўлаш назарда тутилиши мумкин Етказилган зарар асосланган ҳисоб-китоблар, калькуляция билан тасдиқланади ва неустойка билан қопланмаган қисми қоплаб берилади (ФК 14, 260-м., 325-м. 1-қ; ОХСПнинг 306-сон қарори 7.3-б.).

Зарарни қоплаш талаби даъво аризаси билан расмийлаштирилади. Даъво аризасига қўйилаётган талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар (етказилган зарар ҳисоб-китоби, шартноманинг нусхаси, давал хом ашёни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳ.к.) илова қилинади. Даъво аризасини кўриб чиқиш муддати, агар шартномада бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса, 15 кунни ташкил этади. Даъво аризасига жавоб олинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида қарздор томонидан тан олинган пул маблағларини унинг ҳисобрақамидан эътирозларсиз ечиб олишга тўлов талабномаси берилиши мумкин. Даъво талаблари қаноатлантирилмаган ҳолатларда иш иқтисодий судда кўрилади («Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 18-м. 1, 5-қ., 36-м.).

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 336 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика