Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Бошқа ишончнома беринг

 

Электрон шартнома берилганда товарларни етказиб берувчи аввал берилган ишончномани бекор қилишни ҳамда унга бошқа рақам ва сана қўймасдан, бироқ муддатини узайтирган ҳолда тақдим этишни сўради.

Ишончномани қайта бериш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади? 

 

Ишончномани аввалги рақам ва санаси билан, бироқ муддатини узайтирган ҳолда бериш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Электрон ишончномаларни беришда Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида улар рўйхатга олинади. Журнал белгиланган шаклда юритилиши ҳамда рақамланиши ва тикиб қўйилиши лозим (АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСга 3-илованинг 96-б.).

Фойдаланилмаган ишончномалар уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги куни берилган ташкилотга қайтарилиши лозим. Бу ҳақда Ҳисобга олиш журналида «Ишончномалар бўйича топшириқлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги қайдлар» графасига ёзув киритилади. Фойдаланилмаган ишончномалар «Фойдаланилмаган» ёзуви билан ёпилади (4-сон БҲМСнинг 99-б.). Ушбу талаб мазмунидан келиб чиққан ҳолда муддати тугаганлиги сабабли битта ишончноманинг такроран берилиши тақиқланади.

Бундан ташқари, Ҳисобга олиш журналида ишончномаларни бериш чоғида тўлдириладиган «Амал қилиш муддати» графаси мавжуд. Айнан битта ишончнома, бироқ бошқа муддат билан такроран берилган ҳолатларда ушбу графага тузатиш киритишга тўғри келади, лекин бунга йўл қўйилмайди.

Шу муносабат билан мазкур етказиб берувчига бошқа амал қилиш муддати кўрсатилган (кўпроқ муддатга) янги ишончномани бериш тавсия этилади.

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 334 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика