Қўшним ёшга доир нафақа олади. Яқинда оиланинг ягона ишловчи ҳисобланган унинг турмуш ўртоғи вафот этди.
Қўшним боқувчисини йўқотганлик бўйича тўловларни олишга ҳақлими?
– Олишга ҳақли, бироқ ёшга доир нафақа ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан бирини танлаши шарт бўлади. Қонунга мувофиқ нафақа олувчига давлат пенсияси турларидан бирини тайинлашда нафақа тўлаш тўхтатилади, тайинланган пенсия эса охирги марта нафақа тўланган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўланади (Низомнинг 34-банди, ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).
Қўшнингиз қайси бир тўлов миқдори кўпроқ бўлса шуни танлаши мумкин бўлади: ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини, ёхуд ёшга доир нафақани.