Norma.uz

Муддатидан олдин

 

Кимлар ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгалар? 

 

– Ёшидан қатъи назар, имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида белгиланган. Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхатида (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган мутахассисликлар бўйича ишлаган алоҳида тоифадаги фуқаролар муддатидан олдин пенсияга чиқишлари мумкин.

Улар жумласига қуйидагилар киритилади:

а) кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар – башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхатнинг I қисми);

б) бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар – башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхатнинг II қисми);

в) учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар, улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25 йил ва аёллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-сонли рўйхатнинг III қисми).

Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўшатилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини – эркаклар камида 20 йил ва аёллар камида 15 йил адо этган бўлсалар;

г) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари:

ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхатнинг IV қисми);

  • ижодий иш стажи камида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхатнинг V қисми);
  • ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхатнинг VI қисми);

д) спортчиларнинг айрим тоифалари – иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхатнинг VII қисми).

 

Маълумот учун!

Ишлайдиган пенсионер ишдан бўшатилганлиги муносабати билан иш жойидан тўланадиган пенсиясини ТЎЛИҚ ОЛМАГАНДА, ушбу сумма Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ТЎЛАНАДИ.

Прочитано: 479 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика