Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 44 / Кадрлар бўлими

Меҳнат кодекси: иш вақтини ҳисоблаймиз

 

Ўқувчиларимизни Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси билан таништиришни давом эттирамиз. Эксперт, лойиҳани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Алексей НИЯЗМЕТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан иш вақтини ҳисобга олишда нималар ўзгараётганлигини гапириб берди.

 

Иш вақтини ҳисобга оламиз

– Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олиш мажбурияти амалдаги МКда ҳам мустаҳкамланган. Янги кодекс уни қандай тўғри амалга оширишни белгилайди ва жараёнга таъриф беради.

Иш вақтини ҳисобга олиш – бу моҳиятига кўра, ҳар бир ходим томонидан ишлаб берилган вақтни қайд этиш. Турлича ҳисоблаш мумкин. Бу ҳисобга олиш тури ва ҳисобга олиш даврига боғлиқ (кунлик, ҳафталик, жамланган).

Шу билан бирга, умумий қоида бундай: фақат ходим томонидан меҳнат вазифалари ҳақиқатда ижро этилган вақт ва у билан боғлиқ даврларни ҳисобга оламиз. Шу жумладан – ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт, болани овқатлантириш учун танаффуслар, наряд, материаллар, асбобларни олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш жойини тайёрлаш ва йиғиштириш, тайёр маҳсулотни топшириш ва ҳ.к. Бундай ҳолларнинг тўлиқ рўйхатини, МКга таянган ҳолда, локал ҳужжат – иш вақтини ҳисобга олиш сиёсатида (тартибида) акс эттиринг.

Иш вақтидан ташқари ишлар, вақтбай ишлар, хизмат сафарлари ва ички ўриндошлик вақтларини алоҳида қайд этинг.

Иш вақтини ходим иш жойига келган пайтдан бошлаймиз, ҳақиқатда ишдан озод бўлган пайтда эса – тугатамиз.

Қуйидаги вақтларни ҳисобга олмаймиз:

  • яшаш жойидан ишгача ва ишдан яшаш жойигача;
  • кириш жойидан иш жойигача ҳаракатланиш;
  • кийим алмаштириш (агар махсус кийим назарда тутилган бўлса);
  • келиш ва кетишда рўйхатдан ўтиш.

 

Ҳисобга олишдан мақсад – ташкилот ўзи учун ўрнатган ҳисобга олиш даври учун иш вақти меъёрлари бажарилишини назорат қилиш. Уни ташкил этмасангиз – мисол учун, иш ҳақи ҳисоблашда ишлаб берилмаган вақтни чегириб ташлолмайсиз ёки иш вақтидан ташқари ишлар бўлмаганини исботлай олмайсиз. Бу – иш берувчининг тўғридан-тўғри мажбурияти бўлганлиги боис, маъмурий жавобгарлик тўғрисида ҳам унутмаслик лозим.

 

Жамлаб ҳисобга олишни қўллаймиз

Асосий қоида: агар жамлаб ҳисобга олишни ўрнатган бўлсангиз – ҳисобга олиш даври учун иш вақти меъёрига риоя қилинг. Ушбу меъёрни муайян ходимлар тоифаси учун ҳафталик иш вақти давомийлигидан келиб чиқиб белгиланг. Умумий қоидага кўра, бу 40 соат. Бироқ, мисол учун, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун у камроқ – 36 соат.

Ҳисобга олиш даврининг энг кўп муддатини 6 ойгача (илгари – 1 йил) қисқартиришади. Вазирлар Маҳкамаси муддатни 1 йилгача узайтиришга ҳақли, лекин фақат айрим тоифадаги ходимлар учун.

Жамлаб ҳисобга олиш тартиби, унинг муддатлари ва иш ҳақини тўғрилаш учун дастакларни жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатда акс эттиринг. Ушбу ҳужжатни касаба уюшмаси билан келишиб олинг.

Масалан, ягона ҳисобга олиш сиёсатини, жумладан жамлаб ҳисобга олишни, қабул қилиш ва бир марта уни касаба уюшмаси билан келишиб олиш мантиқан тўғридир.

 

Байрам олди кунлари кимларни вақтлироқ қўйиб юборишмайди

Амалдаги кодекс бўйича байрам кунлари арафасида иш давомийлиги 1 соатга қисқартирилади. Бироқ техник сабабларга кўра фаолиятини тўхтата олмайдиган корхоналар мавжуд: қозонхоналар, эритиш цехлари ва ҳ.к.

Бундай ҳоллар учун МК лойиҳасида ходим учун қисқартирилган кун ўрнига – қўшимча дам олиш вақти тақдим этиш имконияти назарда тутилади. Мажбуран иш вақтидан ташқари ишлар, агар ходим рози бўлса ёки унинг ўзи бу ҳақда илтимос қилса, «қўшимча рағбатлантириладиган пуллар» билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ҳақни иш вақтидан ташқари ишлар меъёрлари бўйича ҳисоблаймиз – икки ҳисса миқдорда.

Дам олиш учун қўшимча вақт тақдим этдингизми ёки пул билан тўладингизми – буни буйруқ билан мустаҳкамланг ва у билан ходимни таништиришни унутманг. Буйруққа унинг аризасини (розилиги) илова қилинг.

 

Иш вақтидан ташқари ишларни ҳисоблаймиз

Янги МК иш вақтидан ташқари ишлар соатларини қандай ҳисоблашни белгилайди. Асос – ташкилот ўрнатган иш вақтини ҳисобга олиш тури.

Масалан, кунлик ҳисобга олишда ходим кунлик смена давомийлигидан ташқари «машғул бўлган» барча ишларни иш вақтидан ташқари ишлар деб эътироф этамиз. Одатда – беш кунлик ҳафтада бир кунда 8 соат.

Ҳафта учун иш вақтини ҳисобга олиш меъёри – ҳафталик ҳисобга олишда иш вақтидан ташқари ишларнинг саноқ бошидир.

Жамлаб ҳисобга олиш мураккаброқ... Ташкилот касаба уюшмаси билан келишган ҳолда ҳисобга олиш даврини белгилайди. У ҳафтадан кўпроқ бўлиши кераклиги мантиқан тўғри. Шундан кейин шу давр учун иш вақти меъёри белгиланади, меъёрдан ортиқча барчаси эса, иш вақтидан ташқари ишлар ҳисобланади.

 

Мисол. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш

Ташкилот иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни ва ҳисобга олиш даврини – 2 ҳафта ҳисобида ўрнатди. Ушбу ташкилотда стандарт меъёр бўйича (40 соат) ишлашади, зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд эмас, айрим тоифадаги ходимлар ҳам йўқ. Бу параметрларда 80 иш соати (40 х 2 = 80) меъёр бўлади.

Ходим Л.З. Баҳромов 2 ҳафта учун 84 соат ишлаб берди (унинг розилиги ва бошлиқнинг илтимосига биноан, албатта). Буни кадрлар бўлими қайд этди ва бухгалтерияга 4 соат (84 – 80 = 4) иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш учун маълумотларни берди.

Ёдда тутинг, иш вақтидан ташқари ишларни икки ҳисса миқдорда ҳисоблаймиз.

Натижада ходимга қўшимча 8 иш соати (4 х 2 = 8) учун ҳақ тўлашди.

 

Барча иш вақтидан ташқари ишларни бажарганлар бўйича битта буйруқ чиқаринг. Асос – ҳисобга олиш даври якуни бўйича маълумотлар (ҳисоб-китоб).

Прочитано: 570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика