Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 44 / Биз яшайдиган уй

Учта квартира – битта овоз

 

Уйда учта квартирага эга бўлган мулкдорнинг манфаатларига дахл қилувчи мунозарали вазият юзага келди. Масаланинг ҳал этилиши ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига олиб чиқилди. Сайлов вақтида мазкур мулкдор янги уй-жой қонунчилигига кўра умумий йиғилишда 3 овозга эга эканлигини айтди. Бу масалани унинг фойдасига ҳал қилиш мумкинлигини англатар эди.

Бу ўринда УМШ ҳақлими?

Умумий йиғилишда у қанча овозга эга бўлади – 1 ёки 3 тами, бу масала қайси ҳужжатлар билан тартига солинади?

Яна бир ҳолат. УМШ аъзоларининг умумий йиғилишида жойларнинг мулкдорлари иштирок этиши керак. Лекин кўпинча йиғилишга мулкдорнинг ўзи эмас, турмуш ўртоғи – эри ёки аёли келишади, овоз беришда қатнашишади, қарорлар қабул қилишади.

Қонунчиликда бундай қилиш мумкинми? 

 

– Ширкатнинг ҳар бир аъзоси ширкат аъзолари умумий йиғилишида бир овозга эга бўлади. Демак, УМШ бир нафар аъзосининг уйда нечта квартирага эга бўлишидан қатъи назар, умумий йиғилишда қарор қабул қилишда 1 та овозга эга бўлади.

Янги уй-жой қонун ҳужжати УМШ аъзосининг эри (хотини), агар улар бирга яшаётган бўлса, ушбу аъзонинг номидан ширкат аъзолари умумий йиғилишида ишончномасиз иштирок этиш ва овоз беришга йўл қўяди («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-м. 5, 6-қисмлари).

Прочитано: 352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика