Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 44 / Биз яшайдиган уй

Қарзни тўламасангиз – бутун уйдаги иссиқликни ўчириб қўямиз

 

Иситувчилар иситиш ҳақини тўламайдиганлар билан курашишнинг янги йўлини топишди. Истеъмолчилар билан қарздорликни қисқартириш борасида иш олиб бориш ўрнига, ваҳоланки ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат ва қоидаларда айнан шу нарса ёзилган, улар таҳдид солиш, ўзбошимчалик ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар йўлини танлашди. Пойтахтдаги турар-жой мавзеларида тўловларни тўламаганлар қарзларини тўлашлари талаб қилинган эълонларнинг жойлаштирилиши одатий ҳолга айланган. Қарз тўланмаган тақдирда иссиқ сув бутун уйда ўчириб қўйилиши билан таҳдид қилинган. Амалиётда шундай қилинаяпти ҳам. Бутун уйдаги иссиқ сув ўчирилмаган тақдирда, жилла қурса, алоҳида тик қувурларга сув етказиб берилмаяпти. Шу тариқа, қарздорлиги борлар билан бирга коммунал хизматлар ҳақини мунтазам тўлаб борувчи қўшнилар ҳам азият чекаётирлар. 

 

Монополист истеъмолчилар билан муносабатларни қонунларга эмас, ўзи билганига таяниб ўрнатар экан, қонунчиликка беписандлик, жазоларни четлаб ўтишликни яна бир бор ошкора намойиш этмоқда. Қай тарзда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузиш ҳамда уларга риоя қилмаслик мумкинлигини кўрсатмоқда. У ҳолда истеъмолчилардан нима истайди?

Албатта, коммунал хизматлар учун ҳақ тўланиши зарур. Бироқ етказиб берувчи қарздорлар билан ишламаса, ишлашни хоҳламаса, бундан инсофли истеъмолчилар азият чекмаслиги керак-ку.

Нима бўлганда ҳам иссиқлик таъминоти шартномаси етказиб берувчи ва алоҳида истеъмолчи билан тузилади. Бу шартнома кўп томонлама ҳужжат ҳисобланмайди. Иссиқлик таъминоти тўлови бўйича мажбуриятларни бажармаган алоҳида истеъмолчилар учун назарда тутилган чораларни уйдаги бошқа истеъмолчиларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Шунинг учун етказиб берувчи бутун уйга хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйиши мумкин эмас.

Шартнома ва Қоидаларда истеъмолчи иссиқлик қуввати етказиб берилганлиги учун тўловни ўз вақтида тўламагани учун бир томонлама ундан ўчиртириб қўйилиши назарда тутилган. Бошқа шахсларга нисбатан қилинган бу каби хатти-ҳаракатлар шартнома, Қоидалар ҳамда «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг етказиб берувчи томонидан бузилиши ҳисобланади.

Фуқаролик кодекси меъёрларига мувофиқ агар истеъмолчи хизматларга ҳақ тўласа, етказиб берувчи мажбуриятларини бажариши шарт. Аванс тўловлари амалга оширилганда истеъмолчи кредитор, етказиб берувчи эса қарздор ҳисобланади. Қўшниларнинг қарздорлиги эвазига ундан иссиқ сувни ўчириб қўйиш – номақбул иш.

Антимонопол қонун ҳужжатларига кўра етказиб берувчининг бунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари бозордаги монопол ҳолатни суиистеъмол қилиш ҳисобланади.

Иссиқлик қуввати учун ҳақ тўламаслик масалаларини қатъий ҳал қилиш ҳуқуқий маконда эмас, кўпроқ техник маконда турган муаммодир. Бунга уй-жой фондини коммунал маҳсулотнинг параметрларини қайд этиб борувчи иссиқлик қуввати ҳисобини юритадиган якка тартибдаги асбобларни ўрнатиш, шунингдек иссиқлик қувватини назорат қилиш ва ҳисоблаб боришнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш киради. Мана шу етказиб берувчи билан истеъмолчи ўртасидаги муносабатлардаги таранглашган торларни юмшатади.

Етказиб берувчи қарздорни иссиқлик қувватидан ўчириб қўйиши мумкин бўлган даврни аниқлайдиган меъёр Қоидаларда назарда тутилган. Гап фақат етказиб берувчи истеъмолчини бу ҳақда хабардор қилганми-йўқми, ана шунда. Истеъмолчи истеъмол қилинган иссиқлик таъминоти хизмати учун икки ҳафта ўтгач тўлов тўланмаганда етказиб берувчи қарздорлик ва 7 кундан кейин узиб қўйиш тўғрисида ёзма хабар беради, хабарнома муддати тамом бўлгач етказиб берувчи иссиқ сув беришни узиб қўйишга ҳақлидир (Қоидаларнинг 100 -б.).

Истеъмолчилар тўловларни уч ойдан ортиқ тўламаган тақдирда уларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўхтатилади (Қоидаларнинг 99-б.)

Яна бир жиҳат бор. Қоидаларнинг 100-бандида иссиқлик таъминоти учун ҳақ тўламаганда истеъмолчини ундан узиб қўйиш механизми ёритилган: «Иссиқ сув бериш истеъмолчи томонидан қарзлар тўлангандан ва етказиб берувчи томонидан тасдиқланган калькуляцияга мувофиқ абонентни манбадан узиб қўйиш ва унга улаш ишлари учун қўшимча ҳисоб тўлангандан кейин тикланади». Демак, ҳақ тўламаганлик учун якка тартибда узиб қўйиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Лекин етказиб берувчи ана шундай имкониятни таъминлашни истамагани ёки бу ишни амалга оширолмагани учун инсонли истеъмолчи азият чекиши керакми?

Прочитано: 316 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика