Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 44 / Биз яшайдиган уй

Иситиш учун янгича тўлаймиз: манфий ва мусбат жиҳатлар

 

2020–2021 йилларда иситиш мавсуми бошланиши билан Ўзбекистонда марказлаштирилган иситиш хизматлари учун тўловларни амалга оширишнинг янги тартиби ишга туширилди. Истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади. Биз аввалги даврлардагидек бутун йил учун эмас, фақат иситиш даври учун тўлай бошлаймиз. Бу Президентнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (2.12.2019 йилдаги ПҚ-4542-сон) назарда тутилган. Янги тўлов тизимига ўтишга нималар сабаб бўлди ҳамда унинг қандай ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд? 

 

Иссиқлик таъминоти учун тўлов – коммунал тўловлар соҳасидаги энг оғриқли нуқталардан ҳисобланади. Гарчи иситиш даври 5 ой давом этган бўлса-да, илгари истеъмолчиларга юкни камайтириш мақсадида тўлов муддати бутун йил учун тенг равишда тақсимланган. Иситиш мавсумида биз аслида қанча иссиқлик энергиясини истеъмол қилишимиз маълум эмас. Биздаги кўп квартирали уй-жой фонди абонентларга уйдаги ҳақиқий иссиқлик истеъмолини назорат қилиш, ортиқча сарфларга йўл қўймаган ҳолда ресурснинг сифати ва ҳақиқатдаги ҳажмини қайд этиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш имконини берувчи на умумий уй иссиқлик ҳисоблагичлари, на квартиралараро ҳисоблагичлар билан жиҳозланмаган.

Шунинг учун биз ҳақиқатдаги истеъмол хусусида гапира олмаймиз. Иситиш учун ҳисоб-китобларда бизда ўртача кўрсаткичлар билан ишланади. Бу эса истеъмолчиларнинг етказиб берувчиларга бўлган ишончини сусайтиради. Иситиш даврининг ҳақиқатдаги давомийлиги ўрнига ўртача олинган «сузувчи даври»да тарифни шакллантириш чоғида шаффофликнинг мавжуд бўлмаслиги абонентларга иссиқлик етарлича етказиб берилмаганлигини қайта ҳисоб-китоб қилиш, белгиланган нормативларга жавоб бермайдиган хизмат учун ҳисобланмалар тўғри ёки нотўғри қилинганлигини тушуниб етиш анча мушкул бўлади.

Иссиқлик учун тўловнинг янги тизими нималарни ўзгартириши мумкин? Бу тизимга ўтилганда ҳисоб-китоблар фуқаролар учун анчайин тушунарли бўлишига умид бор. Одамлар қайси даврда иссиқлик бўлмаганлигини ҳисоблашлари, буни далолатномалар билан тасдиқлашлари, етказиб берувчига тўлов ҳақини камайтириш тўғрисида талабнома тақдим этишлари, ҳисобланган ҳақни текширишлари ҳамда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари мумкин. Истеъмолчи ҳисобланган суммага рози бўлмаган тақдирда ҳақни бутун йил учун тўлайдиган тизимдан кўра бу ҳолда адолатга эришиши осонроқ кечар эҳтимол. Лекин бу кўпинча истеъмолчилар ҳуқуқларини бузувчи монополист қоидаларга риоя этиши шарти билан амалга ошади. Акс ҳолда эски ҳаммом – эски тослигича қолаверади.

Иситиш учун тўлов деярли тизим жорий этилишидан олдинги даражада сақланиб қолади. Ҳозирги кунда етказиб берувчилар одамлар бизга «Иситиш мавсуми 5 ой давом этади-ю, нимага бунинг учун биз йил мобайнида, ҳатто иссиқлик ўчириб қўйилган бўлса ҳам тўлайверамиз?» деган саволни кўп беришар эди. Бу тизимни улар ўзлари сўраб олишгандек бўляпти энди. Ўзлари норози бўлишган эди – мана энди уларга янги тизим, дейишади етказиб берувчилар. Аслида масала улар айтгандек эмас, албатта. Янги тўловлар тизимига ўтилаётганда истеъмолчиларга ғамхўрлик қилинган, деб ўйлаш соддалик бўлур эди.

Албатта, илгари энг қиммат хизмат учун тўлов бутун йилга чўзиб юборилгани сабабидан унинг оғирлиги сезилмас эди. Эндиликда эса фуқаролар хавотирга тушган: иситиш мавсумида 2 бараварга оширилган тўловни уддалай олишадими? Бу улар учун жуда оғир чиқим бўлмасмикин? Квитанциялардаги катта рақамлар истеъмолчиларнинг «капалагини учириб юбормасмикин»? Бунда олдинда турган ярим йиллик даврда иссиқлик учун ҳисобланмалар нолга тенг бўлишини эслатиб истеъмолчини овунтириб бўлармикин?

Иссиқлик учун тўловнинг янги тизимидан биринчи навбатда етказиб берувчилар манфаатдордирлар. Бунда иқтисодиёт, тармоқнинг манфаатлари кўзланади, аммо ислоҳотлардан истеъмолчилар манфаати кўзланиши керак, акс ҳолда улар ижтимоий мазмунини йўқотади. Истеъмолчи хизматлар сифати яхшиланиши, хизмат кўрсатиш даражаси оширилишини талаб қилади. Етказиб берувчи истеъмолчиларнинг аксарияти одатда коммунал хизматлар учун охирги тўловларни амалга оширадиган йил охирини кутиб туролмайди. Етказиб берувчи йил давомида иситиш таъминоти тизимини янгилаш, модернизация қилиш, капитал таъмирлаш, самарадор энергия технологиялари ва бошқаларга маблағ киритиши керак. У иситиш мавсумидан ташқари вақтда келгусидаги ишлар учун маблағга эга бўлишдан манфаатдор. Тўловларнинг янги тартиби истеъмолчиларни тўлов интизомини мустаҳкамлаш бобида сергак торттирармикин ёки, аксинча, улар учун оғир юк бўлиб тушиб, тўланмай қолган ҳақларнинг янада ошиб кетишига олиб келармикин – буни вақт кўрсатади. Аммо эндиликда етказиб берувчининг ҳисобланган ва ҳақиқатдаги иситиш даврлари ўртасидаги фарқланишдан фойдаланган ҳолда «куф-суф»лар билан шуғулланишига имкон камаяди. Бу эса айни истеъмолчилар манфаатига хизмат қилади.

Прочитано: 486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика