Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 43 / Паспорт масалалари

«Такрорий» гувоҳнома

 

18 ёшдаман, Тошкентда Мирзо Улуғбек туманида туғилганман, ҳозир Миробод туманида яшайман.

Йўқолган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномамни қандай тиклашим мумкин? Қаерга мурожаат қилишим керак? Тиклаш муддатлари қандай?

 

 

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома манфаатдор шахсларнинг аризасига кўра ва тегишли далолатномалар ёзувларига асосан ФҲДЁ органлари томонидан қайтадан берилади, бу ерда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг биринчи нусхаси сақланади.

Туғилганлик тўғрисидаги такрорий гувоҳнома фуқаролик ҳолати тўғрисидаги далолатнома ёзуви қайд этилган шахснинг ўзига, унинг ота-онасига ёки қонуний тартибда расмийлаштирилган  ишончномага эга бўлган бошқа шахсларга берилади.

Такрорий гувоҳнома олиш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами, ким томонидан ва қаерда берилгани, гувоҳнома олиши зарур бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, далолатнома ёзуви қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан берилганлиги, такрорий гувоҳнома олинишининг сабаблари кўрсатилиши лозим.

Такрорий гувоҳнома олиш истагини билдирган шахс бевосита далолатнома ёзувини рўйхатдан ўтказган ФҲДЁ органига ёки яшаш жойидаги ФҲДЁ органи орқали мурожаат қилиши мумкин.

Такрорий гувоҳнома олишни сўраб мурожаат қилинганда, аризани қабул қилган яшаш жойидаги ФҲДЁ органи аризани далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига ижро этиш учун юборади.

Ариза берувчи далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига мурожаат қилганда, такрорий гувоҳнома шу куннинг ўзидаёқ берилади.

Такрорий гувоҳномани олишда ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим.

Берилаётган гувоҳномаларнинг юқори қисмида «Такрорий» ёзуви қайд этилади.

Такрорий гувоҳномани берганлик учун давлат божи БҲМнинг 15%и миқдорида (Миқдорларнинг 5-банди «д» кичик банди, 6.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонун билан тасдиқланган) ҳамда герб йиғими БҲМнинг 15%и миқдорида (ВМнинг 25.04.2012 йилдаги 119-сон қарори 5-банди) ундирилади.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика