Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 43 / Кадрлар бўлими

Жамоа шартномаси зарурми

 

Корхонада 35 киши ишлайди. Ходимлар манфаатдор бўлмаганлиги сабабли жамоа шартномаси ҳеч ким билан тузилмаяпти.

Ходимлар хоҳламаган тақдирда, жамоа шартномасини тузмаса ҳам бўладими ёки тузиш шартми? 

 

 

– Тарафлар томонидан талаб этилмаганда, жамоа шартномасини тузмаса ҳам бўлади.

Жамоа шартномаси - корхонада бир томондан иш берувчи ва бошқа томондан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир (МК 29-м.).

Ташкилотда на ходимлар ва на иш берувчи жамоа келишувларини ўтказиш ва жамоа шартномасини тузишни талаб этмаса,  жамоа шартномаси тузиш шарт эмас. Бир тарафда жамоа шартномасини тузиш мажбурияти фақат иккинчи тарафдан жамоа келишувларини бошлаш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинганидан кейингина юзага келади. Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт (МК 31-м.).

Корхонада ходимларнинг жамоа шартномасини тузишни рад этиши объектив бўлиши учун унинг мақсади ва принциплари ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришни тавсия қиламиз.

Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар ҳам киритилиши мумкин. Булар қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар  бўлиши мумкин (МК 37-м. 3-қ.).

Иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар жамоа шартномаси мажбуриятларини бузганлик ёки бажармаганлик учун жавобгар бўладилар (МК 34-м.; МЖТК 49-м.).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 405 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика