Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Хўжалик юритиш қоидалари

Нотўғри реклама учун жавобгарлик

 

Фармацевтика компанияси ўз сайтида шифокорнинг рецепти бўйича реализация қилинадиган дори воситаси ҳақида нотўғри маълумотни очиқ шаклда эълон қилди. Натижада дори воситаси қўлланганда истеъмолчининг соғлиғига зарар етди.

Мазкур фармацевтика компаниясига нисбатан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари татбиқ этиладими?

 

 

– Фармацевтика компанияси томонидан сайтда эълон қилинган маълумот реклама тусида бўлса, унга реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидалари татбиқ этилади.

Ушбу қоидабузарлик ишлаб чиқарувчи ёки реклама тарқатувчининг айби билан содир этилган лиги исботланмаган тақдирда, реклама берувчи реклама учун тақдим этилган маълумот матни қисмида реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилади («Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси).

Нотўғри реклама учун реклама берувчиларнинг, ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчиларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади (МЖТК 178-1-м.).

Кўриб чиқилаётган вазиятда барчаси муайян вазиятга ҳамда истеъмолчининг соғлиғига зарар етказилишига олиб келган ҳаракатларга боғлиқ бўлади. Бу ишлаб чиқарувчи дори воситаси ҳақидаги берган нотўғри маълумот, масалан, реклама тарқатувчининг нотўғри талқини, шифокор томонидан нотўғри ёзиб берилган рецепт, фармацевт томонидан нотўғри сотилган дори воситаси ёки харидорнинг препарат ҳақидаги нотўғри талқини бўлиши мумкин. Барча ҳаракатларга якуний баҳони суд беради.

Прочитано: 417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика