Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кечиктирганлик учун пеня

 

Компания-харидор компания-сотувчи билан товар етказиб бериш шартномасини тузган. Сотувчи етказиб беришни 30 кунга кечиктирган.

Харидор етказиб бериш кечикканига норозилик билдирмаса, бунинг учун пеня ундирилмаса бўладими? 

 

Шартномада қайд этилган шартлардан келиб чиққан ҳолда пеня ундирмаслик мумкин.

Хўжалик шартномаси учун бир қатор мажбурий шартлар мавжуд, улар кўрсатилганда шартнома лозим даражада тузилган ҳисобланади.

Шартнома шартларининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги шартноманинг муҳим шарти ҳисобланади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси, 1-қисми).

Шартноманинг лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарлик чоралари, агар шартномада бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади. Шу боис томонларнинг жавобгарлиги шартномада белгиланади, яъни томонларнинг келишувига кўра пеня ҳисобланмайди. Шунингдек жавобгарлик қонун ҳужжатлари нормаларига ҳавола кўринишида қайд этилиши мумкин. (Қонуннинг 24, 25-моддалари). Амалиётда шартномада «пеня ундирилиши томонларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади» деб талқин қилиниши мумкин.

Прочитано: 564 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика