Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Хўжалик юритиш қоидалари

Тўлиқ шакллантирилмаган УФни камайтириш

 

 

Корхонанинг иккита муассиси бор. Улардан ҳеч бири устав фондига ўз улушини киритмаган.

Қандай вақт мобайнида устав фонди шакллантирилиши лозим?

Муассислардан ҳеч бири ўз улушини киритмаса, нима бўлади?

Бунда устав фондини камайтириш ва муассислардан бирини алмаштириш мумкинми? 

 

– Ҳар бир иштирокчи таъсис ҳужжатларида назарда тутилган муддат мобайнида устав фондига ўз улушини киритиши лозим, бироқ муддат жамият давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 1 йилдан ошмаслиги керак. Жамият иштирокчиси исталган вақтда унинг таркибидан чиқишга ҳақли. У жамият иштирокчисига ёки учинчи шахсга ўз улушини сотиши ёки бошқача тарзда бериши мумкин. Жамиятнинг ўзи ҳам чиқиб кетаётган иштирокчининг улушини сотиб олиши мумкин. Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўлангунга қадар, фақат тўланган қисми бўйича сотилиши мумкин («Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м. 1-қ. 6-хатбошиси, 14-м. 7-қ., 20-м. 3, 5-қ.).

Бир йил мобайнида устав фонди тўлиқ шакллантирилмаган тақдирда, жамият устав фондини унинг тўлиқ тўланган миқдорига камайтирилиши ҳақида маълум қилиши ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт (Қонуннинг 19-м. 3-қ.).

Лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган бўлса, устав фонди миқдори камайтириш чоғида унинг энг кам миқдорига қўйиладиган лицензия талабларини ҳисобга олиш лозим (Қонуннинг 14-м. 2-қ.). Жамият лицензияланадиган фаолият турини амалга оширмаса, устав фонди иштирокчилар томонидан ҳақиқатда киритилган миқдоргача камайтирилиши мумкин.

Жамият тегишли қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан 30 кун мобайнида ўз кредиторларини устав фонди камайтирилганлиги ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт (Қонуннинг 19-м. 6-қ.). Устав фонди камайтирилганлиги муносабати билан янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим (Низомнинг 3-боби, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова).

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 374 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика