Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Кадрлар бўлими

Иш ҳақи бўйича қарзни қайтариш

 

Иш ҳақи тўланиши кечикканлиги сабабли ходим аввалги иш жойида 2020 йилнинг бошида бўшаган эди. Ҳозирга қадар иш ҳақи бўйича қарзи сўндирилмаган.

Аввалги иш жойидан иш ҳақи бўйича қарзни қандай ундириш керак? 

 

Иш берувчига, меҳнат инспекциясига ёки судга ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган муддатларда тўлаши шарт. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли барча суммаларни меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ёки айрим ҳолатларда кейинги куни тўланади. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлсангиз – ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак (МК 110, 154, 161-м.).

Шу муносабат билан иш берувчига иш ҳақи ва бошқа тўланадиган суммалар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисида ариза билан мурожаат этиш лозим. Иш берувчи кўрсатиб ўтилган тўловларни тўламаган бўлса, вилоят ёки Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишни тавсия этамиз. Инспекциянинг вазифаларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш, зарурат бўлган жойига чиқиб кўриш ҳисобланади (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1066-сон қарорига 3-илова). Шунингдек сиз корхона жойлашган жойдаги туманлараро фуқаролик судига тўланиши лозим бўлган сумма тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Нурали Нурмухамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 375 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика