Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Кадрлар бўлими

Патентга бўлган ҳуқуқ

 

Корхонанинг собиқ ходими илмий ходим лавозимида ишлаб, ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда хом ашё ва материаллар, ускуналар, коммунал хизматлардан фойдаланган ҳолда янги маҳсулот яратди. Корхона раҳбариятини хабардор қилмасдан ва рухсат олмасдан ихтиро учун патентни ўзига расмийлаштирди.  Кейинчалик ушбу маҳсулот реализация қилинган. Бироқ реализация қилишда зарар кўрилди. Ҳозирги пайтда ходим ФКнинг 1090-моддасини ҳавола қилган ҳолда унга даромад суммасини (ушбу маҳсулотни реализация қилишдан тушумни) тўлашни талаб қиляпти.

Ходимнинг ҳаракатлари қонунийми?

 

 

– Мазкур вазиятга тааллуқли барча ҳужжатларни ўрганиб чиқмасдан жавоб қайтаришнинг имкони бўлмайди. Низоли вазиятларни суд тартибида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

 

Ходим ўз хизмат мажбуриятларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш вақтида яратган ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига (хизмат ихтиросига) патент олиш ҳуқуқи, башарти бу улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади (ФК 1087-м.). Иш берувчи ва муаллиф ўртасидаги шартномада бу назарда тутилмаган бўлса, муаллиф саноат мулки объектига патентни ўз номига олиш учун ариза тақдим этишга ва патентни олишга ҳақлидир («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси 3-қисми).

Шартномада ушбу шартлар назарда тутилган бўлса, иш берувчи эса муаллиф томонидан яратилган объект ҳақида ёзма шаклда хабар берилган кундан бошлаб 4 ой мобайнида қуйидагиларни амалга оширмаган тақдирда муаллиф ариза бериб патентни ўз номига олишга ҳақлидир:

  • Интеллектуал мулк агентлигида патент олиш учун ариза топширилмаганда;
  • ариза тақдим этиш ҳуқуқини бошқа шахсга бермаслик;
  • тегишли объект сир тутилиши тўғрисида муаллифга хабар бермаслик (Қонуннинг 10-м. 4-қ.).

Барча ҳолатларда иш берувчи шартномада белгиланган компенсацияни патент эгасига тўлаган ҳолда тегишли объектдан хусусий ишлаб чиқаришида фойдаланишга оид мулкий ҳуқуққа эгадир (Қонуннинг 10-м. 5-қ.).

Хизмат ихтироси, фойдали модели, саноат намунаси учун муаллифга тўланадиган мукофот пули миқдори, тўлов шарти ва тартиби у билан иш берувчи ўртасидаги келишув билан белгилаб қўйилади. Келишувга эришилмаган тақдирда қарорни суд чиқаради. Башарти муаллиф ва иш берувчининг хизмат ихтироси, фойдали модели ёки саноат намунасини яратишга қўшган ҳиссасини аниқ белгилашнинг иложи бўлмаса, иш берувчи олган ёки оладиган фойданинг ярмисига бўлган ҳуқуқ муаллифники деб эътироф этилади (ФК 1087-м. 2-қ.).

Натижада кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи ва ходим ўртасидаги мавжуд шартномалар ва битимлар шартларини ўрганиб чиқиш, ходим томонидан патент тўғри расмийлаштирилганлиги, патентланган ихтирони юридик шахс номидан сотилишининг қонунийлиги, ходимнинг талаблари асослилигини ўрганиб чиқиш лозим.

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика