Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Шифокор хатосини суд белгилайди

 

Фуқаро «А» касалхонада вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи касалхона ходимларидан шубҳаланиб, аёлининг касаллик тарихини беришларини талаб қиляпти.

У касаллик тарихини талаб қилишга ҳақлими? 

 

Йўқ, ҳақли эмас. Бундай вазиятда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки судга мурожаат қилиш лозим.

Фуқароларнинг тиббий ҳужжатларига киритилган маълумотлар, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташҳис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.

Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:

  • аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
  • юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
  • тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;
  • 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
  • фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун Қонунга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баб-баравар жавобгар бўладилар («Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25, 45-моддалари).

Шу тариқа, қариндошлар беморни нотўғри даволаганликда шубҳа қилишганда беморнинг касаллик тарихи унинг турмуш ўртоғига берилмайди. Мазкур ҳолатда тиббиёт муассасаси ходимларининг нотўғри даволаш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган қариндоши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки судг тегишли ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика