Корхонанинг айрим ходимлари оилавий шароитига кўра ёки кредитларни ойнинг ўртасида тўлаш зарурати туфайли бир ой учун иш ҳақини аванс билан беришни сўрашяпти.
Аванс берилганда бутун иш ҳақини ходимларга тўлаш мумкинми?
– Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки бошқа норматив локал ҳужжатда белгиланади ҳамда ҳар ярим ойда камида 1 марта амалга оширилиши лозим (МК 161-м.).
Аванс миқдори қонун ҳужжатларида чекланмаган. Уларнинг фоизи жамоа шартномасида белгиланади. Аванс тўлашда ЖШДС ушлаб қолинмайди. ЖШДС ой якунлари бўйича ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинади (СК 388-м. 6-қ. ). Иш ҳақи суммаси иш вақтини ҳисобга олиш табели, ишбай иш ҳақи бўйича нарядлар ва бошқалар асосида ҳисобланади. Шунингдек ходим ой тугагунига қадар ишдан бўшаши, бетоб бўлиб қолиши, ишга сабабсиз келмай қолиши ёки бирор-бир бошқа сабабларга кўра ой тугагунига қадар ишлаб бермаслиги мумкин. Ушбу хатарларга рози бўлган корхона аванс билан тўлаши мумкин, бунда мўлжалланган иш ҳақини ЖШДСни чегириб қолинади, акс ҳолда ой якунлари бўйича солиқни ушлаб қолиш имкони бўлмайди.
Амалиётда ходимларга бирор-бир эҳтиёжлари учун пул зарур бўлиб қолганда, корхоналар томонидан уларга қарз берилади. Ходимларни молиялаштиришнинг ушбу усулидан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Азизахон Тошхўжаева,
«Norma» МЧЖ эксперти.