Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 39 / Паспорт масалалари

Бирхиллаштириш керак

 

Йирик компанияда кадрлар бўлими ходими бўлиб ишлайман. Ходимларимиздан бирига виза олиш учун ҳужжатларни тайёрлашда ҳужжатлар таржимаси ва апостиль қўйилиши талаб этилди. Бироқ унинг бувисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномасида исм қисқартирилган вариантда (Лена), унинг онасининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида «онаси» деган устунда эса исм тўлиқ (Елена) ёзилган экан.

Бувимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномасига ўзгартиришни қандай киритиш мумкин?

 

– Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан киритилади (Қоидаларнинг 148-б., ВМнинг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарорига 1-илова).

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндош ёки меросхўрнинг аризасига кўра, шу жумладан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

  • далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;
  • далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса.

Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.

Узрли сабаблар (ўзгартириш киритиш зарур бўлган ёзувлар нусхалари олинмаганда ва бошқа ҳолларда) мавжуд бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати 1 ойгача узайтирилиши мумкин (Қоидаларнинг 149-б.).

Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари: унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (ксеронусхаси) ва бошқа зарур ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. Улар билан бирга йиғмажилдга ўзгартиришни талаб қиладиган гувоҳномаларнинг асл нусхалари тикиб қўйилади (Қоидаларнинг 151-б.).

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика