Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Амалий таклиф

Оммавий оферта

 

ДИҚҚАТ, ОБУНА!

 

«Norma Davriy Nashrlari» МЧЖ 2021 йил учун обуна кампаниясини бошлаб, муштарийларга «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталарига 

 

ОФИСДАН ЧИҚМАСДАН ОБУНАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИ.

 

Ишончли маслаҳатчингиз бўлмиш газеталарингизни мунтазам равишда олиб туришингиз учун биз сизга мазкур сонда чоп этилаётган оммавий офертамиздан фойдаланган ҳолда 2021 йилга обунани расмийлаштиришни таклиф этамиз.

 

ОБУНАЧИЛАР УЧУН БОНУСЛАР

186, 172 индекслари остидаги босма нашрларга йиллик обунани расмийлаштирган обуначилар бонуслардан фойдаланган ҳолда қуйидаги имкониятларни қўлга киритадилар:

1) «Norma» ўқув марказининг 2 та семинари ва 12 та вебинарида иштирок этиш;

2) «Norma» ўқув марказининг семинарлари (иккитадан ташқари) ва курсларида 30%лик чегирма билан ўқиш;

3) «Жавоб берамиз» хизматининг экспертларидан бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, меҳнат қонунчилиги ва хўжалик ҳуқуқи масалалари бўйича 12 та оғзаки ва 4 та ёзма маслаҳатларни олиш;

4) «Gorod skidok» дисконт дастурининг ҳамкор ташкилотлари (кафе ва ресторанлар, дўкон ва сервис марказлари)да иш, рўзғор ва оила учун товарлар ва хизматлар ҳақини тўлашда қатъий белгиланган сийловлар олиш ҳуқуқини берадиган «Normaльная карта» дисконт картасидан фойдаланиш;

5) «Poytaxt» радиоси орқали ўз раҳбарингиз ёки бош бухгалтерингизни таваллуд кунлари билан қутлаш имконияти (FM 103,5 – ўзбек тилида ёки FM 107,2 – рус тилида – танловга кўра).

 

Қўшимча маълумотларни (0-371) 200-00-30 телефони ва www.norma.uz сайтидан олиш мумкин.

 

ОММАВИЙ ОФЕРТА

1. «NORMA DAVRIY NASHRLARI» МЧЖ, бундан кейин Таҳририят деб юритилади, мазкур таклиф билан Тошкент шаҳри ёки республика минтақаларида жойлашган (истиқомат қиладиган), қуйида таклиф қилинаётган шартларни тўлалигича (ўзи танлаган нашрларни ҳисобга олган ҳолда) ва сўзсиз қабул қилишини билдирадиган шахс (бундан кейинОбуначи) билан мазкур оммавий оферта шартларига мувофиқ 2021 йилга обуна шартномасини (бундан кейинШартнома) тузишга тайёр эканлигини билдиради. Таҳририят ва Обуначи кейинги ўринларда биргаликда Тарафлар деб номланади.

2. Обуначи мазкур Шартнома шартларини қабул қилган тақдирда, унинг иловасида келтирилган шакл бўйича тўлдирилган ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланган буюртманома-акцептни (бундан кейинАкцепт) жўнатиш йўли билан мазкур оммавий оферта шартлари бўйича обуна бўлишга розилиги ҳақида Таҳририятни хабардор қилади. Акцептнинг барча устунлари тўлиқ, қисқартиришларсиз, аниқ-равшан, босма ҳарфлар билан тўлдирилиши керак. Акцепт (78) 147-11-72 факси, obuna@norma.uz электрон почтаси орқали жўнатилиши ёки Таҳририятга Тошкент ш., Навоий кўчаси, 22-уй манзили бўйича келтириб берилиши мумкин.

Факсимил ёзишмалар юридик кучга эга.

3. Таҳририят 2021 йил учун Акцептда кўрсатилган нашрларга (Обуначининг танловига кўра) обуна қилиш мажбуриятини, Обуначи эса уни расмийлаштириш ва тўлаш мажбуриятини олади.

4. Мазкур Шартнома Таҳририят Акцептни олган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади ва кучга киради ҳамда Тарафлар томонидан унинг шартлари тўлиқ бажарилишига қадар амал қилади.

5. Обуначи обуна қийматини мазкур Шартноманинг шартларига мувофиқ 2020 йил 25 декабрьдан кечикмасдан тўлаши шарт.

6. Обуна қийматини тўлаш шартлари: Обуначи томонидан Таҳририят ҳисоб-китоб рақамига пул маблағларини (Акцептга биноан белгиланадиган тўловнинг умумий суммасини) ўтказиш йўли билан ҳақни юз фоиз (100%) олдиндан тўлаш. Тўлов Таҳририят кассасига нақд пул билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

7. Таҳририят унинг ҳисоб-китоб рақамига мазкур Шартноманинг 5 ва 6-бандлари шартлари билан назарда тутилган тартибда пул маблағлари келиб тушганидан кейин, Таҳририятда Обуначидан келган Акцепт мавжуд бўлганида, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга киришади.

8. Таҳририят почта бўлимлари орқали республика доирасида Обуначига у томонидан Акцептда мазкур шартноманинг 3-бандига мувофиқ қайд этилган нашрларни навбатдаги сон чиқиши билан кўрсатилган манзил бўйича етказиб беришни ташкил қилади.

9. Нашрлар ўз вақтида ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда, Обуначи тегишли почта бўлимига мурожаат қилиши шарт. Почта хизмати томонидан нашрлар ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилиши таъминланмаган тақдирда, Обуначи 10 (ўн) календарь кундан кечиктирмай бу ҳақда Таҳририятни хабардор қилиши шарт.

10. Етказиб бериш манзили ўзгарган тақдирда, Обуначи нашрларни янги манзилга етказиб бериш масаласини почта бўлими билан келишиб олиши шарт. Почта хизмати томонидан нашрлар янги манзилга етказиб берилиши таъминланмаган тақдирда, Обуначи 10 (ўн) календарь кундан кечиктирмай бу ҳақда Таҳририятни хабардор қилиши шарт.

11. Таҳририят нашрлар чиқарилишига қараб ҳар ой якуни бўйича Обуначига электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Обуначи ҳар ойда тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактураларни улар олинган пайтдан  бошлаб 5 (беш) календарь кун мобайнида тасдиқлаши шарт.

12. Акцепт муддати 2020 йил 25 декабргача қилиб белгиланади. Агар Таҳририят томонидан Акцепт ва пул маблағлари ушбу муддатдан кечроқ олинган бўлса, Шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, Тарафларда у бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келмайди. Бундай ҳолда пул маблағлари Обуначига қайтарилади.

13. Шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

14. Обуначи томонидан Акцептда унинг манзили нотўғри кўрсатилганлиги сабабли нашрларни етказиб бериш юзасидан Шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун Таҳририят Обуначи олдида жавобгар бўлмайди.

15. Тарафлар Шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар бу Шартнома тузилганидан кейин, Тарафлар олдиндан кўра олмаган, оқилона чоралар билан олдини ололмаган фавқулодда тусдаги воқеалар натижасида енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) бошланиши оқибатида юз берган бўлса, жавобгар бўлмайдилар.

16. Форс-мажор ҳолатларининг бошланганлиги тўғрисида Тарафлар бир-бирларини улар бошланган пайтдан бошлаб 7 (етти) иш куни мобайнида хабардор қилишлари керак.

17. Мазкур Шартномани бажариш чоғида вужудга келадиган барча низо ва келишмовчиликларни Тарафлар музокаралар йўли билан, шу жумладан талабнома юбориш йўли билан ҳал этадилар. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал этилади.

18. Мазкур оммавий офертанинг амал қилиш муддати – 2020 йил 25 декабргача.

19. ТАҲРИРИЯТ РЕКВИЗИТЛАРИ:

«Norma Davriy Nashrlari» МЧЖ

100105, Тошкент ш., Таллимаржон кўч., 1/1

Обуна бўлими: 100011, Тошкент ш.,

Навоий кўч., 22

Ҳ/р: 2020 8000 3008 7382 7001.

Тошкент ш. «KDB Bank Uzbekistan» банкида МФО 00842

СТИР 305504530, ИФУТ 58130

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтказиш коди: 326010039431.

Тел./факс (371) 147-11-72.

Фарҳод Қурбонбоев,

«Norma Davriy Nashrlari»

МЧЖ директори.

 

 

«Norma Davriy Nashrlari» МЧЖ оммавий офертасига 

ИЛОВА

 

БУЮРТМАНОМА-АКЦЕПТ

2020 йил «_____» ________________

1. ______________________________________________________________________________________

(Обуначининг таъсис ҳужжатлари ёки давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномасига мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи)

___________________________________________________________________________ асосида амал қилувчи

(ҳужжат (таъсис шартномаси, устав, низом ва б., ишончнома)

_____________________________________________________________________________________ тимсолида,

(Обуначи ваколатли вакилининг Ф.И.Ш. (тўлиқ), унинг лавозими)

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 22 сентябрдаги 38 (1362)-сонида эълон қилинган оммавий оферта шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиши тўғрисида маълум қилади ҳамда 2021 йил учун қуйидаги нашрларга обуна бўлади:

Индекс

 

Нашрнинг номи

 

2021 йил учун обуна нархи (тўлов кунидаги МҲТЭКМда)

 

Нусхалар миқдори (дона)

 

Умумий сумма (сўм)

 

186

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари (йилига 52 сон)

 

2,3

 

 

 

184

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси (йилига 52 сон)

 

1,6

 

 

 

197

 

«Норма маслаҳатчи» иқтисодий-ҳуқуқий газетаси (йилига 52 сон)

 

1,2

 

 

 

172

 

«Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» газеталари
(йилига 52 сон)

 

2,3

 

 

 

165

 

«Налоговые и таможенные вести» газетаси (йилига 52 сон)

 

1,6

 

 

 

173

 

«Норма» иқтисодий-ҳуқуқий газетаси (йилига 52 сон)

 

1,2

 

 

 

 

 

2. Тўлаш учун умумий сумма ҚҚС билан ______________________________________________________

______________________________________________________________________ сўмни ташкил қилади.

(рақамлар ва ёзув билан кўрсатилсин)

3. Етказиб бериш учун манзил (босма ҳарфлар билан аниқ қилиб тўлдирилади):

 

 

 

 

 

 

Почта индекси

 

 

Минтақа /Вилоят _______________________________, шаҳар/туман, _____________________________________________________________________

(шаҳарча, хўжалик, қишлоқ, кўча, даҳа, мавзе, уй, кв., хона)

Мўлжал _________________________________________________________________________________

4. Боғланиш учун телефон: ________________________________________________________________

5. Алоқа боғловчи шахс: ___________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

Обуначи реквизитлари:

СТИР ____________________________________________________

ИФУТ ____________________________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтказиш коди:___________________

Почта манзили _____________________________________________

___________________________________________________________

Телефон __________________________________________________

Факс _____________________________________________________

Ҳ/р _______________________________________________________

Хизмат кўрсатувчи банк _____________________________________

Банк коди _________________________________________________

_____________________________________________________________________________

(ваколатли мансабдор шахс имзоси, тўлиқ фамилияси,

исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари)

М.Ў.

Прочитано: 204 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика