Шу йилдан эътиборан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) инновация маркази тугатилгани сабабли унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига (IT Park) ўтказилган. Шу муносабат билан улар учун назарда тутилган имтиёзларни қўллаш тартибига оид саволлар вақти-вақти билан юзага келмоқда.
«Norma» компаниясининг етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди.