Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Солиқ солиш

Норезидент жисмоний шахснинг дивидендларидан солиқ

 

Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади. РФ резиденти бўлган муассисга дивидендлар тўлашда 10%лик ставка бўйича солиқ ушлаб қолинади. Дивидендлар пул маблағлари ва товарлар билан тўланади.

РФ билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома  нормалари жисмоний шахсларнинг даромадларига нисбатан амал қиладими? Шундай ҳужжат мавжуд бўлса, норезидент муассис 10%лик солиқ ушлаб қолинмасдан дивидендларни олиши учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим? 

 

– Ҳа, Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад ва мол-мулкка иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим (Москва, 2.03.1994 й., 27.07.1995 йилдан кучга кирган) нормалари РФ резиденти бўлган жисмоний шахсга дивидендларни тўлашга ҳам тааллуқлидир (Битимнинг 10-моддаси). Битимга мувофиқ дивидендларга Ўзбекистонда 10%дан ошмайдиган ставка бўйича ЖШДС солинади (Битимнинг 10-моддаси 1, 2-бандлари).

Ўзбекистонда РФ резидентларининг дивидендларига Битимда кўрсатилган ставкада (10%дан ортиқ бўлмаган) солиқ солиш учун муассис РФ резиденти эканлигини исботлаши шарт эмас. Сабаби ЎзР Солиқ кодексига мувофиқ норезидент жисмоний шахсларнинг дивидендлар кўринишидаги даромадларига 10%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (СК 382-м. 1-б.).

ЎзР СКга мувофиқ дивидендларга Ўзбекистон ҳудудида солиқ солинмайдиган бўлса, уларга Битимнинг 10-моддаси 1-бандига мувофиқ РФ ҳудудида солиқ солинган бўлар эди. Бироқ ЎзР СКда дивидендларга даромад тўлайдиган солиқ агентида солиқ солиниши назарда тутилганлиги боис корхонангиз РФ резиденти бўлган жисмоний шахснинг дивидендларига 10%лик ставка бўйича ЖШДС солиши шарт.

Кейинчалик иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида ушбу даромадга солинган солиқ суммаси РФда мазкур жисмоний шахсдан ундириладиган солиқдан чегириб ташланиши лозим (Битимнинг 23-банди).

Прочитано: 56 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика