Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Солиқ солиш

Лизингга берувчининг фоизлик даромадига ЭҲФ

 

Лизингга берувчи ташкилотимиз лизингга олувчининг топшириғига биноан сотувчидан мол-мулк харид қилади ҳамда лизингга олувчига тасарруфи этиш ва фойдаланиш учун беради. Объект қиймати ва фоизли даромадни ўз ичига оладиган лизинг тўлови тўловлар графигига мувофиқ амалга оширилади. Фоизли даромадни ҳар ойда бир томонлама ЭҲФда акс эттирамиз. Ундаги сумма лизинг тўловлари графигига мувофиқ, айнан барча лизингга олувчиларнинг (айни пайтда 200 га яқин) фақат фоизли тўловлари қисмида ҳар ойлик ялпи тушумга мос келади.

ЭҲФ объект берилганда бутун объект бўйича тақдим этиладими ёки объект қийматининг бир қисмини ва фоизли даромадни ўз ичига оалдиган ойлик лизинг тўловларига тақдим этиладими? Ёки фоизли даромад қисми бўйича барча объектлар бўйича тўлиқ жами ойлик тушумга бир томонлама тартибда ЭҲФ тақдим этилиши лозимми? 

 

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади (СК 239-м. 1-қ. 3-б.). Бунда ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳолда берилаётган объектнинг жами қийматига ЭҲФ тақдим этилиши лозим. Кейинчалик лизингга олувчи томонидан ҳар ойлик лизинг тўловлари билан ушбу сумма босқичма-босқич сўндирилади. Асосий қарз сўндириладиган ҳар бир суммага ЭҲФ тақдим этилмайди.

Лизинг тўловлари графикка мувофиқ тўланади. Асосий қарздан ташқари, лизинг тўловига лизингга берувчининг фоизли даромади ҳам киритилади.

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидент юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарлар (хизматлар) харидорларига ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишлари шарт (Низомнинг 3-б. 1-хатбошиси, ВМнинг 14.08.2020 йилдги 489-сон қарорига 2-илова). Лизингга берувчининг фоизли даромади хизматлар кўрсатишдан олинган даромад ҳисобланади. Низомнинг 3-банди 2–8-хатбошиларида ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш мажбурий бўлмаган ҳолатларнинг ёпиқ рўйхати белгиланган. Унга лизингга берувчининг фоизли даромади киритилмаган.

Шунингдек белгиланишича, Низомнинг 3-бандига мувофиқ ҳисобварақ-фактураларни тақдим этмаган ҳолда товарларни (хизматларни) реализация қилишда етказиб берувчи ҳар бир календарь ой якунига кўра бир марта бир томонлама умумлаштирилган ЭҲФни шакллантиради. Товарлар экспорти бўйича БЮДни расмийлаштириш ҳолатлари бундан мустасно. Умумлаштирилган бир томонлама ЭҲФ календарь ойнинг сўнгги санасида, товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар шакллантирилади (Низомнинг 59-банди).

Фикримизча, Низомнинг 59-бандида товарларни (хизматларни) етказиб берувчи календарь ойнинг охирги санасида бир томонлама ЭҲФ тақдим этиши мумкин бўлган ҳолатларнинг ёпиқ рўйхати белгиланади. Рўйхатда лизингга берувчининг фоизли даромади мавжуд эмас. Бинобарин, лизингга берувчи фоизли даромад суммасига ЭҲФни тақдим этиши лозим, у лизинг олувчи томонидан тасдиқланиши керак.

Лизингга берувчининг фоизли даромади ҚҚСдан озод этилади (СК 244-м. 1-қ. 8-б.). Шу боис лизингга берувчи ҳисобварақ-фактуранинг 7-устунига «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзувини киритади (Низомнинг 15-банди).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика