Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Солиқ солиш

Бош пудратчида хатоларни тузатиш

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотимиз объект қурилишида бош пудратчи ҳисобланади. 2019 йилда объект фойдаланишга топширилган. Қурилиш-монтаж ишлари учун ёрдамчи пудратчи ташкилот жалб этилган. Улардан айримлари 2019 йилда ҳисобварақ-фактурани ва бажарилган ишлар далолатномасини тақдим этмаган, биз бу ишларни ўз саъй-ҳаракатлари билан бажарилган ишларга киритдик. Барча солиқларни тўладик, балансни топширдик. Ушбу йилда  мазкур ёрдамчи пудратчилар уларнинг ҳисобварақ-фактураларини ва 2020 йилда бажарилган ишлар далолатномаларини қабул қилишни сўраяптилар. Ёрдамчи пудратчилар – ҚҚС тўловчилар.

2019 йилда бажарилган ёрдамчи пудрат ишларини 2020 йилда акс эттириш учун қандай бухгалтерия проводкаларини амалга ошириш лозим? 

 

– Мазкур вазиятда баён қилинганидек, объект қуриб битказилган ва 2019 йилда фойдаланишга топширилган, ёрдамчи пудратчилар ҳам ўзларига тегишли бўлган ишларни бажариб бўлганлар. Ишларни реализация қилиш бўйича ушбу айланма улар ва бош пудратчи ташкилот томонидан 2019 йилда амалга оширилган. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчиларнинг 2020 йилдаги ҳисобварақ-фактуралари ва бажарилган ишлар далолатномаларини тасдиқлай олмайди.

Ҳисобварақ-фактура 2019 йилда айланма содир этилган санада расмийлаштирилиши лозим (2007 йилги таҳрирдаги СК 222-м. 8-қ.).

ҚҚС тўловчиси сифатида бош пудратчи ёрдамчи пудратчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида ажратиб кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга қабул қилиши мумкин. Сиз 2019 йил учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича аниқлаштирувчи ҳисоб-китобларни тақдим этишингиз ва зарурат бўлганда солиқларни қўшимча тўлашингиз лозим. Қайта ҳисоб-китоб қилиш натижасида солиқлар суммаси камайса, ҳосил бўлган фарқ кейинги тўловлар ҳисобига ҳисобга олинади.

2019 йил учун молиявий ҳисобот қайта топширилмайди. Ёрдамчи пудратчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда бухгалтерия ҳисобида операцияларни акс эттириш ҳамда молиявий ҳисоботни тузиш хато ҳисобланади. Хатолар 2020 йилги бухгалтерия ҳисобида тузатилади. Фундаментал (муҳим) хатолар 2020 йил бошида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) сальдосини ўзгартириш орқали тузатилади (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-сон БҲМСнинг ­17.1-банди). Муҳим бўлмаган хатолар 9340-«Ўтган йиллар фойдалари» ва 9430- «Бошқа операцион харажатлар» счётлари орқали тузатилади. Муҳимлилик мезони корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқланади.

Прочитано: 73 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика