Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Солиқ тўловчилар эътиборига

ҚҚС нархлар фарқидан ҳисобланса ЭҲФ қандай тўлдирилади

 

Қоида тариқасида, ҚҚС битим тарафлари томонидан қўлланилган реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.). Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш қийинчилик туғдирмайди. Бироқ айрим ҳолларда ҚҚС реализация қилиш нархи ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактурани қандай тўлдиришни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди. 

 

– Агар сиз:

● олиб сотиш учун жисмоний шахслардан олинган автомобиллар ва уй-жой кўчмас мулк объектларини;

● реализация қилишга доир айланмалари солиқ солинмайдиган айланмалар бўлган чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматларни олиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатларни  реализация қилсангиз, ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СК 243-м., 248-м. 11, 13-қ.).

Юқорида санаб ўтилган операцияларни амалга оширган ҳолда, сиз ҚҚС суммасини, мисол учун, жисмоний шахсдан олинган автомобилни ёки санаторийга йўлланмани сотиш нархи ва уларни сотиб олиш нархи ўртасидаги  фарқдан ҳисоблайсиз.

Ҳисобварақ-фактурада товар қиймати ушбу ҳолларда иккита сатрда кўрсатилади:

● биринчи сатрда – товарнинг баланс (сотиб олиш) қиймати ҚҚСсиз кўрсатилади;

● иккинчи сатрда – ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилган товар қиймати (ижобий фарқ) кўрсатилади.

 

1-Мисол. Автомобилни сотишда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

ҚҚС тўловчи бўлган корхона олиб сотиш учун жисмоний шахсдан 100 млн сўмга Chevrolet Lacetti автомобилини сотиб олди.  

Шундан кейин корхона ушбу автомобилни 120 млн сўмга сотади. Бюджетга ҳисобланган ҚҚС 2 608 695,65 сўмни ((120 000 000 – 100 000 000) / 115 х 15) ташкил этади.

Автомобилни сотиш чоғида ҳисобварақ-фактурани қуйидаги тарзда тўлдириш лозим:

Т/р

 

Товарлар (хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Сони

 

Нархи

 

Етказиб бериш 

қиймати

ҚҚС

 

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Chevrolet Lacetti автомобили (сотиб олиш қиймати)

 

дона

 

1

 

100 000 000,00

 

100 000 000,00

 

ҚҚСсиз

 

100 000 000,00

 

2

 

Chevrolet Lacetti автомобили (ижобий фарқ)

 

 

 

17 391 304,35

 

17 391 304,35

 

15

 

2 608 695,65

 

20 000 000,00

 

 

 

Жами

 

117 391 304,35

 

 

2 608 695,65

 

120 000 000,00

 

 

 

2-Мисол. Йўлланмани сотишда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

ҚҚС тўловчи бўлган корхона ҚҚСсиз 5 млн сўмга санаторийга йўлланма сотиб олди ва уни ҚҚС билан 7,5 млн сўмга олиб сотади.

Бюджетга ҳисобланган ҚҚС 326 086,96 сўмни ((7 500 000 – 5 000 000) / 115 х 15) ташкил этади.

Йўлланмани сотиш чоғида ҳисобварақ-фактурани қуйидаги тарзда тўлдириш лозим:

Т/р

 

Товарлар (хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Сони

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

 

ставкаси

 

ставкаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Санаторийга йўлланма (сотиб олиш қиймати)

 

дона

 

1

 

5 000 000,00

 

5 000 000,00

 

ҚҚСсиз

 

5 000 000,00

 

2

 

Санаторийга йўлланма (ижобий фарқ)

 

 

 

2 173 913,04

 

2 173 913,04

 

15 %

 

326 086,96

 

2 500 000,00

 

 

 

Жами

 

7 173 913,04

 

 

 

326 086,96

 

7 500 000,00

 

Прочитано: 389 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика