Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Божхона

Қанчагача рухсат бор?

 

Нақд валюта маблағларини Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқишнинг янги қоидалари белгиланди

Мамлакатимизнинг қўшни давлатлар билан ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни йилдан-йилга мустаҳкамлаб бориши божхона соҳасига оид ислоҳотларнинг жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.

 

 

Хусусан, валюта операциялари ва валюта назоратини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларнинг тартибга солиниши божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларга бир  қатор қулайликлар яратилишига сабаб бўлмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги ­472-сон қарори билан Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларининг тасдиқланиши фикримзга далил бўла олади.

Мазкур Қоидаларга кўра жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағлари йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади. Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.

 

Нақд валюта маблағларини олиб кириш

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини чекланмаган миқдорда олиб киришлари мумкин.

 

Нақд валютани олиб чиқиб кетиш

Жисмоний шахслар эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.

Фақат қуйидаги шахслар кўрсатилган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини республика ташқарисига олиб чиқиб кетишлари мумкин:

● резидентлар – хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

● норезидентлар – республикага кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Ушбу қоидалар дипломатик дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта маблағларининг ҳаққоний ва тўғри декларацияланиши учун ҳар бир жисмоний шахс жавобгардир.

Мазкур қоидалар 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

 

Отабек ОДИЛОВ, 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими.

Прочитано: 59 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика