Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 38 / Божхона

Тадбиркор муаммолари ўрганилмоқда

 

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусий сектор вакилларига ишлаш учун энг қулай шароитларни яратиш айниқса бугунги кунда долзарб бўлиб қолди. Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ўз вақтида етказиш борасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда.

 

 

Хусусан, бошқарма ходимларининг вилоят ҳудудидаги тадбиркорлар билан доимий учрашувларида божхона соҳасидаги янгиликлар тушунтрилмоқда, мавжуд муаммолар жойларнинг ўзида ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вилоят божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари ва «Ховос» ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни экспорт қилиш фаолияти билан шуғулланувчи йирик корхоналардан бўлган «Sirdaryo Agro Cluster» МЧЖ раҳбари ва масъул ходимлари билан учрашув ўтказилди. Унда божхона органлари корхона томонидан тузилган шартнома доирасида жорий йил август ойида Хитой давлатидан 8 та контейнерда олиб келинган «Китайская солнечная теплица» товарларини 100 та ЯТТ номига алоҳида БЮД расмийлаштириш бўйича корхонанинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

 

Маълумот ўрнида: Ховос туманида «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ушбу шартнома бўйича келгусида жами 10 гектар майдонда 100 та оиланинг ҳар бирига 10 сотихли майдонга иссиқхона барпо этиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, ТИФ қатнашчиларида божхона расмийлаштируви бўйича юзага келган муаммоли масалаларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш борасидаги ишлар бошқармада тизимли йўлга қўйилган ва ижроси қатъий назоратга олинган.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 63 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика