Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 22 / Хўжалик юритиш қоидалари

Солиқ инспекцияси талабнома юбориши шарт

 

ХКнинг шахсий карточкасида ДСИ томонидан камерал текширув ҳужжатларига асосан фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган сумма аниқланди. ХК бунга эътироз билдириб, СКнинг 138-моддаси 7 ва 9-қисмларига мувофиқ ДСИ тафовутларни аниқлаштириш учун талабнома юбориши лозимлигини айтган. ДСИда бунга жавобан СКнинг 138-моддаси 18-қисмига асосан улар ДСҚнинг кўрсатмасига биноан огоҳлантиришсиз қўшимча ҳисоблашга ҳақли эканликларини айтишган.

ДСИ солиқ ҳисоботида хатолик аниқланганда, солиқ тўловчига талабнома юбормасдан камерал текширув ҳужжатига асосан қўшимча ҳисоблашга ҳақлими? 

 

– Йўқ, ҳақли эмас.

Камерал текширув ўтказиш чоғида ва текширилувчининг солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланган бўлса, солиқ органи тузатишлар киритиш талабномасини юборади. Текширилаётган солиқ тўловчи 10 кунлик муддатда ёки ҳисоботларга тузатиш киритиши ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт (СК 138-м. 7, 9-б.).

Сизнинг ҳолатда солиқ инспекцияси СКнинг 138-моддаси 18-қисмига ҳавола қилишга ҳақли бўлмаган, чунки ушбу қисмда камерал текширув ўтказилиши тўғрисидаги низом ДСҚ томонидан тасдиқланиши ҳақида сўз боради. Жорий даврда ушбу низом тасдиқланмаган, фақат норматив ҳужжат лойиҳаси мавжуд. Бундан ташқари, ушбу қисм солиқ органларига фақат ДСҚнинг кўрсатмачига кўра талабнома юбормасдан қўшимча ҳисоблаш ҳуқуқини бермайди.

Солиқ инспекциясининг ҳаракати устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишингиз мумкин.

Прочитано: 319 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика