Norma.uz

«Шифокордан сўранг» онлайн-поликлиникаси йўлга қўйилди

 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «AskDoctor» компанияси ва «Uzinfocom» маркази томонидан тест режимидаги «Шикофордан сўранг» онлайн-поликлиникаси ўзбек ва рус тилларида йўлга қўйилди, деб хабар қилади идора матбуот хизмати. 

 

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун askdoctor.uz сайтига кириш ва рўйхатдан ўтиш, алоқа боғлаш учун маълумотларни киритиш ва телефон рақамини тасдиқлаш лозим. Сўнгра шифокорни ва у билан алоқа боғлаш учун қуйидаги усуллардан бирини танлаш керак: чат, аудио– ёки видеосеанс.

Олдиндан ёки мулоқот вақтида анкеталар, кўчирмалар тасвирларини, яъни шифокорга тавсия тайёрлашда ёрдам берадиган маълумотларни юклаб олиш мумкин.

Маслаҳат олинганидан кейин муайян вақт ўтгач, телефонга шифокор томонидан берилган тавсиялар ҳақида хабар келади, уни сайтдаги шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин.

Даволаш тайинланиши фақат тавсия тусига эга, деб таъкидлайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Масофадан туриб шифокор манипуляция ўтказа олмайди, таҳлил олиш, ҳароратни, қон босими ёки пульсни ўлчашнинг имкони бўлмайди.

Сервис барча фуқаролар фойдаланиши учун очиқдир. Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланганидек, карантин чоралари қўлланилган даврда бепул хизмат кўрсатилади. Бунда платформа махсус дастурий таъминотни талаб этмайди ва исталган қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ягона талаб – браузер қурилмаларида сайтда микрофондан ёки компьютерингиз (смартфон, планшет, ноутбук) веб-камерасидан фойдаланишга рухсат этилиши.

Прочитано: 359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика