Norma.uz

«Саховат ва кўмак» жамғармаси муҳтож оилаларга ёрдам беради

 

У «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойишида назарда тутилган.  

 

«Саховат ва кўмак» жамғармаси ва унинг бўлинмалари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахт бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда очилади.

Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. Улар пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминланади.

Жамғарма маблағларини қуйидагилар тасарруф этадилар:

  • республика миқёсида – «Маҳалла» фонди Васийлик кенгаши;
  • ҳудудлар миқёсида – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари кенгашлари.

Жамғарма маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағларнинг бир қисми ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади. Маблағлар тижорат банкларида очилган миллий ва чет эл валютасидаги алоҳида ҳисобварақларда йиғилади. Улардан фойдаланилиши устидан кундалик жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари маҳаллалар билан биргаликда ҳар бир оиланинг моддий аҳволини ўрганган ҳолда ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради. Уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажми ҳам белгиланади. Йиғилган маълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритилади.

Туман ва шаҳар бўлинмаларида йиғилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар талабларини қондириш учун етарли бўлмаганда тегишли юқори турувчи жамғармаларга мурожаат қилинади.

Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича маълумотлар ОАВда эълон қилиб борилади. Жамғармага маблағ ўтказиб берган шахсларнинг рўйхати (уларнинг розилиги асосида) кенг жамоатчиликка маълум қилиб борилиши мумкин. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 22.04.2020 йилдан кучга кирган.  

 

Ленара Хикматова,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 438 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика