Norma.uz

Пенсионерларга қулай бўлиши учун

 

Пенсия жамғармаси маълум қилади 

Карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларга тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан улар тиббий кўрикдан ўтказилмаган ҳолда узайтириб берилади. Маблағлар ўзгаришларсиз тўланади.

Бундан ташқари, карантин даврида пенсия ва нафақа (шу жумладан дафн маросими ва бола туғилганлиги муносабати билан нафақа) олиш ҳуқуқи юзага келган фуқаролар карантин тугаганидан кейин 1 ой мобайнида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишга ҳақли. Бунда пенсия, нафақалар карантин чекловлари даврида бундай ҳуқуқлар юзага келган кундан бошлаб тайинланади.

 

МИСОЛ. Пенсияга бўлган ҳуқуқ вужудга келган пайтдан бошлаб 60 кун мобайнида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилган фуқарога пенсияга ёшига тўлган кундан бошлаб пенсия тўланади. Фуқаро жорий йил 24 март куни 60 ёшга тўлган бўлса ва у 22 майгача (60 кун мобайнида) ариза тақдим этган бўлса, унга 24.03.2020 йилдан бошлаб пенсия тайинланади. Бироқ карантин даврида у ариза бера олмаган. Мазкур ҳолатда фуқаро 1 июлга қадар зарур ҳужжатлар билан мурожаат қиладиган бўлса ҳам (карантин чекловлари 1 июнга қадар давом этганда), унга пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган кундан – яъни 2020 йил 24 мартдан бошлаб пенсия тайинланади. 

 

Шу билан бирга, пенсиялар (нафақалар) тўланиши ахборот-коммуникация тизимидан фойдаланилган ҳолда масофадан туриб мониторинг қилинади. Пенсия жамғармаси томонидан электрон маълумотлар базасидан фойдаланилган ҳолда маблағлар тўғри тайинланиши ва тўланиши назорат қилинади.

Яна бир қулай томони шундаки, банк карталари ёки ишончнома асосида пенсия (нафақа) оладиган шахсларга, шунингдек паспортининг амал қилиш муддати тугаётган ёки тугаган фуқароларга тўлаш муддатлари тегишли ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда 4 ойга узайтирилади.

 

МИСОЛ. Пенсионер пенсия тўловини 2019 йил ноябрдан банк картасига ўтказиш учун ариза берди ва 2019 йил ноябрдан 2020 йил апрелгача бўлган давр учун пенсия олди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ у пенсияга бўлган ҳуқуқини ҳар 6 ойда тасдиқлаши лозим. Пенсионер Пенсия жамғармасига мурожаат қилмаганда, бунинг сабабларини аниқлаш учун яшаш жойи бўйича мониторинг ўтказилади (Низомнинг 158-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова). Карантин даври мобайнида пенсионер ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда, тўлов 4 ойга, яъни 2020 йил сентябрга қадар узайтирилади.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Прочитано: 344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика