Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 12 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

 

Солиқ тўловчининг эътиборига

 

Таъминлаш чоралари ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари

 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг жорий этилиши билан солиқ органлари текширув чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда таъминлаш чораларини қўллаши мумкин (СК 161-моддаси). Бундай ҳуқуқ уларда илк марта пайдо бўлди. Тартиб-таомилнинг ўзи эса қабул қилинган қарорнинг ижро этилишини кафолатлашга қаратилган.

 

Илгари қарор қабул қилиниб, қонуний кучга киргунга қадар инсофсиз солиқ тўловчи ўз корхонасини “банкрот қилиб”, яширинишга улгурганлиги ҳеч кимга сир эмас. Натижада – қарор қабул қилинган, аммо уни ижро этишнинг амалда имконияти бўлмаган.

Таъминлаш чораларининг 2 тури белгиланган:

  • солиқ органининг розилигисиз мол-мулкни бошқа шахснинг ихтиёрига ўтказишга ёки гаровга қўйишга доир тақиқ;
  • банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш (СК 161-м. 6-қ.).

Бу солиққа оид ҳуқуқбузарлик аниқланганда албатта таъминлаш чоралари кўрилади дегани эмас. Солиқ органи ходимлари жуда яхши биладиларки: агар солиқ тўловчи кўрилган таъминлаш чоралари устидан шикоят қилса, улар юқори турувчи солиқ органига ёки судга бундай чоралар қўлланилмаганда бюджетга боқимонда, пеня ёки жаримани ундириб бўлмаслигини исботлаб беришига тўғри келади. Бу солиқ органини анча эҳтиёткор бўлишга ундайдими, йўқми буни амалиёт кўрсатади.

Солиқ органининг таъминлаш чораларини кўришга нима туртки бериши мумкин:

  • илгари вужудга келган солиқ мажбуриятлари бўйича қарздорликнинг сўндирилмаганлиги;
  • солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларида иштирок этиш;
  • қисқа муддатли мажбуриятларнинг (банк қарзлари бўйича қарздорлик (12 ойгача бўлган муддатга) корхона фаолиятига кредиторлик қарзи, дивидендлар тўлаш бўйича таъсисчилар олдидаги қарзлар ва ҳоказо) корхона фаолиятига хос бўлмаган тарзда кескин кўпайиши;
  • активларнинг қўплаб олиб чиқиб кетилиши;
  • солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилган манзилда ҳақиқатда мавжуд эмаслиги;
  • ўзаро боғлиқлик мавжуд ташкилотлардан фойдаланган ҳолда бизнесни бўлиш;
  • солиқ тўловчининг бошқа ҳудудга миграция қилиши;
  • шубҳали контрагентлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича солиқ чегирмаларини қўллаш;
  • анча миқдорда қўшимча солиқлар, пенялар ва жарималар ҳисобланиши;
  • асосий воситалар қийматининг камайтирилиши;
  • кредиторлик қарзининг ошиши;
  • солиқ тўловчининг молиявий аҳволи динамикасининг  сезиларли ёмонлашиши.

Таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради ва ҳисобланган суммалар бюджетга тўлангунга қадар, ёхуд- юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинган кунга қадар амал қилади (СК 161-м. 3-қ.)

Ҳақиқатда таъминлаш чоралари мол-мулкни тасарруф этишга чеклов ўрнатган ҳолда, солиқ тўловчининг ушбу мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини чекламайди. Ва вақтинчалик чора сифатида – унинг асосий фаолиятига тўсқинлик қилмайди.

Солиштирма жадвалда таъминлаш чоралари билан батафсил танишишингиз мумкин.

 

 

Пенсия тўловларидаги ҳуқуқбузарликлар мониторингда аниқланади

 Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2020 йилдаги 145-сон қарори билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Янги механизм – Пенсия жамғармасида бўлимида ҳисобда турадиган пенсионерлар мониторинги жорий этилади. Ҳар ойнинг бошида бўлим бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) мониторинг ўтказиш графигини тасдиқлайди. Мониторинг ҳар ҳафта камида 2 кун мобайнида (иш куни тартибини ҳисобга олган ҳолда) ўтказилади ва бир кунда 10 - 30 нафар пенсионерларни қамраб олади.

  • Мониторинг доирасида кўча ва участкалар бўйича бириктирилган масъул ходим ҳар бир пенсионер билан суҳбат ўтказади, натижаси бўйича анкетани тўлдиради. Унда, хусусан, пенсионернинг пенсия етказиб берилиши ташкил этилиши ва банк филиалига нисбатан эътирозлари акс эттирилади.
  • Мониторинг давомида қуйидаги далиллар аниқланади:
  • пенсионернинг тирик эканлиги;
  • яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги;
  • жазони ижро этиш муассасасида эканлиги;
  • кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги;
  • ишончнома орқали пенсия тўлови тўғри тўланаётганлиги;
  • пенсия қайдномада кўрсатилган пенсионерга шахсан тўланаётганлиги.

Мониторинг ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича шахс ёки тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштиради. Пенсия жамғармаси бўлими аниқланган фактлар юзасидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат юборади.   

Шу билан бирга, ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:

биринчидан, пенсионернинг танловига кўра пенсия суммаси, бир вақтнинг ўзида пенсия тўловининг бир нечта шаклидан (нақд/пластик карта) фойдаланган ҳолда тўланиши мумкин. Яъни пенсиянинг бир қисми нақд пул билан тўланади, қолган қисми эса пенсионернинг пластик картасига ўтказилади. Бунда ушбу қисмлар нисбати ҳужжатда қайд этилмаган ва пенсия олувчининг аризасига кўра белгиланади. Тўлов шакли шахс тегишли ариза билан мурожаат этган ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (бажарилган ишлар далолатномасини) тақдим этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ўзгартирилади ёки тикланади;

иккинчидан, тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун пенсия тўлови суммасини аниқлаш тартиби:

  • тайинланган пенсия суммаси тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
  • бир кун учун тўлов суммаси пенсия тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади;

учинчидан, тартиб-таомиллар (қайдномаларни шакллантириш, жорий тўлов давридаги буюртмалар, пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномалар), шунингдек маҳкумларга пенсия тўлаш тартиби.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2020 йилдан кучга кирди. 

 

 Олег Заманов.

Прочитано: 309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика