2009 йилда савдо қоидаларини бузганим (мижозга касса аппарати чекини бермаганим) учун маъмурий жавобгарликка тортилган эдим. Амнистияга тушдим ва ишни тўхтатишди. «Хорижий паспорт» олмоқчи эдим, лекин менга рад жавобини беришди. Нима қилсам бўлади?
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова) 39-бандида назарда тутилган асосларда хорижга чиқиш учун биометрик паспортни бериш ҳуқуқини рад этиш, мурожаатни белгиланган муддатдан ортиқ вақт давомида кўриб чиқиш фуқаро томонидан бўйсуниш тартибида юқори органга шикоят қилиниши, агар унинг қарорига рози бўлинмаса – бевосита судга шикоят қилиниши мумкин (Низомнинг 40-банди).
Санжар Хўжааҳмедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.