Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 12 / Паспорт масалалари

Биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади

 

ИИВ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (6.03.2020 йилдаги 129-сон) асосланиб, шахсни идентификациялашнинг янги технологиясини жорий этиш тартиби юзасидан тушунтириш берди. 

 

Ўзбекистонда ID-карталарга ўтишга анчадан буён тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 2018 йилда расмий ҳужжатлар матнларида амалдаги паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаларидан ташқари) тизимига ўзгартириш киритилиши қайд этилган эди (18.04.2018 йилдаги ПҚ-3673-сон қарорнинг 13-банди). Лойиҳани амалга оширишни таъминлаш мақсадида Тошкентда Германиянинг «Veridos GmbH» компанияси билан ҳамкорликда пластик карталарни ишлаб чиқариш заводини қуришга қарор қилинди (ВМнинг 20.05.2019 йилдаги 421-сон қарори 1-бандининг «б» кичик банди).

ВМнинг 129-сон қарорида барча жиҳатлар аниқлаштирилмоқда. 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва мамлакатимизда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ID-карталари берилади. Ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ушбу ҳужжат 10 йил муддатга берилади. Ҳужжатни расмийлаштирганлик ва берганлик учун БҲМнинг 89%и миқдорида давлат божи ундирилади (мақола берилган санада – 198 470 сўм).

2011 йилдаги намунадаги илгари берилган биометрик паспортларни ва яшаш учун рухсатномаларни алмаштириш уларнинг муддати тугагандан кейин эгаларининг илтимосига биноан ёки муддатидан олдин амалга оширилади. Идорада ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилиши таъкидланди (2021–2022 йилларда ихтиёрий, 2023–2029 йилларда – мажбурий тартибда). 2030 йилдан бошлаб 2011 йилдаги намунадаги биометрик паспортлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Яна бир муҳим жиҳати: ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади, чет элга чиқиш учун Ўзбекистон фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик (хорижий) паспортини олиш зарур бўлади.

Янги технологияга ўтиш ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда ва фуқароларни рақамли идентификация қилиш тизимини жорий этишни жадаллаштиради, бирламчи маълумотларни вазирлик ва идораларининг ахборот тизимларига интеграциялаш жараёнини автоматлаштиради, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини осонлаштиради ва оптималлаштиради, деб таъкидланади хабарда.

 

ИИВ Матбуот хизмати хабари асосида.

Прочитано: 469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика