Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 12 / Расмий ҳужжатлар

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма).

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни


 Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 26 февралда қабул қилинган 

Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 1921-модда билан тўлдирилсин:

«1921-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 245-модданинг биринчи қисми:

«1751» рақамидан кейин «1752» рақами билан тўлдирилсин;

«191» рақамидан кейин «1921» рақами билан тўлдирилсин;

3) 2456-модданинг биринчи қисмидаги «2152-моддасида» деган сўзлар «1752 ва 2152-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 2641-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2641-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органлари

Ушбу Кодекснинг 1752-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади»;

5) 332-модданинг биринчи қисмидаги «топширилган кундан бошлаб ўн беш» деган сўзлар «топширилган кундан бошлаб ўттиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) қуйидаги мазмундаги 3321-модда билан тўлдирилсин:

«3321-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни

ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда»;

7) 335-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади».

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонуни 4-моддасининг тўртинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари»;

учинчи–олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи–еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турлари: гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш (олиб чиқиш), тақсимлаш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш давлат монополияси ҳисобланади, ушбу Қонуннинг 211-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;

2) 11-модданинг биринчи қисмидаги «27-29-моддаларида» деган сўзлар «21, 211, 27-29-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 21-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган, I рўйхатга киритилган ўсимликларни етиштириш учун рухсат давлат корхоналарига илмий мақсадларда махсус ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ҳамда ушбу Қонуннинг 211-моддасида назарда тутилган ҳолларда юридик шахсларга саноат мақсадларида мазкур фаолият турига доир лицензия мавжуд бўлган тақдирда берилади»;

4) қуйидаги мазмундаги 211-модда билан тўлдирилсин:

«211-модда. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларнинг саноат мақсадларида етиштирилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга, олиб киришга (олиб чиқишга), қайта ишлашга, сақлашга, реализация қилишга (беришга), олишга ва ташишга юридик шахсларга мазкур фаолият тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган лицензияга асосан рухсат этилади.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган, саноат мақсадларида етиштирилишига ва муомалада бўлишига рухсат этилган каннабис ўсимлигининг навлари, уларнинг етиштирилиш ва муомалада бўлиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».

 

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг 1-иловасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиб ташлаш, гиёҳвандлик воситаларидан, психотроп моддалардан ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни илмий мақсадларда етиштириш.

Гиёҳвандлик воситаларини ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш»;

2) ўнинчи–олтмишинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи – олтмиш биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

 

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ-50-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 4-модданинг биринчи қисмидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдоридан» деган сўзлар «300 миллион сўмдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 5-модданинг матнидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридан» деган сўзлар «50 миллион сўмдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг баравари миқдоридан» деган сўзлар «600 миллион сўмдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг:

бешинчи хатбошисидаги «уларнинг ижросини назорат қилиш» деган сўзлар «уларнинг шакллантирилишини, тузилишини ҳамда ижросини назорат қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат молиявий назорати – бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таққослаш»;

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат молиявий назорати объектлари – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари»;

ўн тўққизинчи–қирқ олтинчи хатбошилари тегишинча йигирманчи–қирқ еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўттиз иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўттиз учинчи–қирқ еттинчи хатбошилари тегишинча ўттиз иккинчи–қирқ олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 26-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;

вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг ҳамда банкларнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва харажатлари моддаларининг мақсадли ижросини бошланғич маълумотлар бўйича назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисмининг ижроси устидан назоратни амалга оширади;

бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бўйича ташқи аудитни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;

ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади»;

3) 117-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«ҳисоб ва ҳисоботни;

ижро устидан назоратни назарда тутади»;

4) 120-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«ҳисоб ва ҳисоботни;

ижро устидан назоратни назарда тутади»;

5) 170-модданинг биринчи қисмидаги «молиявий назорат объектлари» деган сўзлар «давлат молиявий назорати объектлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 173-модда:

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ва молия органлари» деган сўзлар «молия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «молиявий назорат» деган сўзлар «давлат молиявий назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 174-модда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси шакллантирилишини ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилишни»;

олтинчи хатбошисидаги «захираларни» деган сўз «имкониятларни» деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги «солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга» деган сўзлар «солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни;

давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг тўғри қўлланилиши устидан назоратни»;

ўнинчи хатбошиси ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

8) 179-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 182-модданинг биринчи қисмидаги тегишли сон ва келишикдаги «молиявий назорат объекти» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «давлат молиявий назорати объекти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 183-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

«ўрганиш ва назорат тартибида текшириш натижалари бўйича тузиладиган ҳужжат – маълумотнома ёки хулоса тарзида расмийлаштирилади».

10) 184-модданинг биринчи қисми еттинчи, саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги, учинчи, тўртинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмларидаги, 185-моддасидаги, 186-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги «молиявий назорат объекти» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «давлат молиявий назорати объекти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31май­да қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги ЎРҚ-431-сонли Конституциявий Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

1) 25-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси»;

2) 27-модданинг матнидаги «ва адлия вазири» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 1-банди ва 2-бандининг учинчи хатбошиси мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 5-банди мазкур Қонун кучга кирганидан кейин чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга нисбатан қўлланилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 17 март

ЎРҚ-612-сон.

*Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 18.03.2020 йилдан кучга кирди.

**Ушбу Қонун «Норма маслаҳатчи»да кўчирмада берилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 434 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика