Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 31 / Бухгалтерга ёрдам

Қарз олувчида даромадлар ва харажатлар

  

«Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА  buxgater.uz учун қарз олувчида молиявий қарзлар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди.

 

– Тижорат корхонаси – Ўзбекистон солиқ резиденти мисолида молиявий қарз олиш билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз. Қулай бўлиши учун қарз олувчида даромадлар ва харажатларни аниқлаш ҳамда уларга солиқ солиш тартибини жадвал шаклида акс эттирамиз:

 

Кўрсаткич

 

Фоизсиз

қарз

Фоизли қарз

 

Қайта молиялаштириш ставкасидан паст

Қайта молиялаштириш ставкасида ёки ундан юқори

1

 

2

 

3

 

4

 

Даромад/харажат

 

Қарз маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромад (истиснолар мавжуд*)

 

Қарз маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромад (истиснолар мавжуд*).

Фоизли харажат

Фоизли харажат

 

Даромад/харажат суммаси  қандай аниқланади

 

Даромад қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси бўйича аниқланади

 

Даромад қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси билан шартнома бўйича ставка ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади.

Харажат шартномада назарда тутилган ставка бўйича аниқланади

Харажат шартномада назарда тутилган ставка бўйича аниқланади

 

Фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ

 

Даромад қарз олувчининг жами даромадига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м. 4-қ.).

Унга қуйидаги солиқлар солинади:

 фойда солиғи– корхонада қўлланиладиган ставкада (СК 337-м.);

 айланмадан олинадиган солиқ – асосий фаолият тури ставкасида. Фаолият юритилмаса – 4%лик ставкада (СК 468-м. 4-қ.)

Даромадга фоизсиз қарзда (2-устун) бўлгани сингари солиқ солинади.

Фоизли харажат айрим истиснолар билан фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланади**.

Бюджет, нотижорат ташкилотлари, норезидентлар ва жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида қарз олувчи белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолади***.

Фоизли харажат айрим истиснолар билан фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегирилади**.

Бюджет, нотижорат ташкилотлари, норезидентлар, жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида қарз олувчи белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолади***.

Корхонанинг солиқ ҳисоботида акс эттириш

 

Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда–

1-илованинг 070-сатрида.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида– 1-илованинг 0304-сатрида

Даромад солиқ ҳисоботида фоизсиз қарзда (2-устун) бўлгани сингари акс эттирилади.

Фоизли харажат ҳисоботда 4-устунда бўлгани сингари акс эттирилади

 

 

Фоизли харажат Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда – 2-илованинг  050 ва 0114-сатрларида     акс эттирилади.

Бюджет, нотижорат ташкилотлари, норезидентлар ва жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида алоҳида Ҳисоб-китоб тақдим этилади****.

Солиқ

 тўлаш

Фойда солиғини/ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатида

 

Даромад солиғи фойда солиғини / айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатида тўланади.

Фоизларни тўлаш чоғида солиқ тўлаш 4-устунда келтирилган тартибга айнан ўхшаш

 

 

Бюджет, нотижорат ташкилотлари, жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида фоизлар тўланган санадан кечиктирмай солиқ тўланади  (СК 345-м. 6-қ.).

Норезидентларга фоизларни тўлаш чоғида фоизлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай солиқ тўланади (СК 355-м. 2-қ.)

Фоизларнинг бухгалтерия ҳисоби

 

Даромад ҳисобда акс эттирилмайди

 

Даромад ҳисобда акс эттирилмайди.

Фоизли харажат ҳисоби 4-устунда келтирилган тартибда

Фоизларни ҳисоблаш:

  •  Дт 9610 – Кт 6920

Солиқни ушлаб қолиш (айрим ҳолларда***):

  •  Дт 6920 – Кт 6410

Фоизларни тўлаш:

  •  Дт 6920 – Кт 5110

Молиявий ҳисоботда акс эттириш

 

Даромад молиявий ҳисоботда акс эттирилмайди

 

Даромад молиявий ҳисоботда акс эттирилмайди.

Фоизли харажат ҳисоботда 4-устунда келтирилган тартибда акс эттирилади

 

 

Фоизли харажат қуйидагича акс эттирилади:

  •  Бухгалтерия балансида – фоизлар бўйича мажбурият мавжуд бўлганда –760-сатрда;
  •  Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда  –      180 сатрда

 

 

 

* Қарз олувчи корхона қандай ҳолларда даромадни аниқлаши керак эмас

Фоизсиз ёки қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада фоизларни тўлаш шарти билан қарз олинганда қарз маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромадни аниқлаш тартиби қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;

Президент, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан, шунингдек Ўзбекистон норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);

солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳидаги битта иштирокчи томонидан худди шу гуруҳдаги бошқа иштирокчига  бериладиган  қарзларга (СК 299-м. 5-қ.).

** Фоизлар бўйича харажат қандай ҳолларда фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегирилмайдиган харажат бўлади

Қуйидаги фоизлар чегирилмайдиган харажат бўлиши мумкин:

шартномада назарда тутилган ставкалардан юқори бўлган муддати ўтган ва кечиктирилган қарзлар бўйича (СК 317-м. 35-б.);

назорат қилинадиган қарзлар бўйича чегириладиган харажатлар деб тан олинадиган суммалардан ортиқ ҳисобланган фоизлар (СК 310-м., 317-м. 26-б.).

Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича фоизлар унинг қийматига киритилади (капиталлаштирилади)  (24-сон БҲМС 10-б, АВ рақами 1996, 18.08.2009 й.).

Квалификацияланган актив – белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив (24-сон БҲМС 3-б.).

*** Қарз олувчи корхона фоизли даромаддан солиқ ушлаб қолаётганда қандай солиқ ставкаларини қўллайди

Қарз олувчи корхона қуйидагиларга фоизларни тўлаш чоғида солиқ ушлаб қолади:

нотижорат ва бюджет ташкилотларига – 15%лик ставкада (СК 337-м. 1-қ. 12-б.);

жисмоний шахслар – Ўзбекистон резидентларига – 5%лик ставкада (СК 381-м. 2-қ.);

Ўзбекистон норезидентларига (юридик ва жисмоний шахсларга)– халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда 10%лик ставкада (СК 353-м. 1-б., 382-м. 1-б.).

Қарз олувчи корхона бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фоизларни солиқни ушлаб қолмасдан тўлиқ суммада тўлайди. Қарз берувчи фоизлардан солиқни мустақил равишда ушлаб қолади.

**** Солиқ агенти сифатида фоизлардан солиқ ушлаб қоладиган қарз олувчи корхона қандай солиқ ҳисоботини тақдим этади

Нотижорат ва бюджет ташкилотлари, норезидентлар ва жисмоний шахсларга фоизларни тўлайдиган қарз олувчи корхона Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади (3-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.).

Ҳисоб-китоб фоизлар ҳисобланган (тўланган) ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.

Фоизсиз қарзлар бўйича имтиёзни қўллаш ҳақида

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фоизсиз қарз олинганда қайта молиялаштириш ставкаси асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида қарз олувчининг жами даромади таркибига киритилмайди  (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон  Фармон 15-б. 8-хатбоши; МВнинг 16.04.2020 й. 06/04-01-03-32/1107-сон хати 9-б.).

Мисол. Қарз олиш ва фоизли харажатни аниқлаш

Корхона 2020 йил 15 июнда йиллик 18%лик ставкада фоизларни тўлаш шарти билан нотижорат ташкилотидан 10 млн сўм миқдорида қарз олди. Қарз муддати – 7 ой.

Фоизлар қарз берилган кундан – 15 июндан бошлаб ҳисобланади. Июнда 16 кун учун  (15 июндан 30 июнгача) фоизларни ҳисоблаймиз.

Июнь ойи учун фоизли харажат:

10 000 000 х 18% / 365 х 16 кун = 78 904,11 сўм.

Қарз берувчи нотижорат ташкилоти бўлгани сабабли қарз олувчи корхона фоизлардан солиқни 15%лик ставкада ушлаб қолади ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга ўтказади:

78 904,11 х 15% = 11 835,62 сўм.

Нотижорат ташкилотига қуйидаги сумма ўтказилади:

78 904,11 – 11 835,62 = 67 068,49 сўм.

Июль ойи учун фоизли харажат:

10 000 000 х 18% / 365 х 31 кун = 152 876,71 сўм.

Солиқ: 152 876,71 х 15% = 22 931,51 сўм.

Нотижорат ташкилотига қуйидаги сумма ўтказилади:

152 876,71 – 22 931,51 = 129 945,2 сўм.

Кейинги ойлар учун харажат худди шу тартибда аниқланади.

Қарз олувчи корхона ҳисобланган фоизларни Фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (3, 9-иловалар, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) акс эттиради:

июнь ойи учун – I ярим йиллик учун ҳисоботда;

июль ойи учун – 9 ой учун ҳисоботда ва ҳ.к.

Бундан ташқари, корхона ҳар ойда Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади, унда ҳисобланган ва тўланган фоизларни, шунингдек ушлаб қолинган солиқни акс эттиради.

Прочитано: 496 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика