Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 31 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Санэпидхизмат тадбиркорларга махсус белгиларни беради

  

Президентнинг 25.07.2020 йилдаги ПФ-6035-сон Фармони билан коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларига «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади. Белги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан берилади.

Белги 3 хил турдаги - «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга эга ва 12 ой муддатгача амал қилади.

«Яшил» тоифадаги белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Хизмат органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди, оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда «Uzbekistan. Safe traveGUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектлари «яшил» тоифадаги белгига эга бўлган объектларга тенглаштирилади.

Белги:

  •  тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан – ихтиёрий ЯИДХП орқали пуллик асосда;
  •  давлат органлари ташаббуси билан - қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда мажбурий берилади.

Кўрсатилаётган хизматлар учун олинадиган даромад Хизматнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш учун йўналтирилади.

Хизмат ва Савдо-саноат палатасига манфаатдор идоралар билан биргаликда жорий йилнинг 15 октябрига қадар белгини бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (ex.uz) эълон қилинган ва 25.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА.

Прочитано: 417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика