Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 33 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

Август ойида иш соатлари сони:

  • 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;
  • 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 165;
  • 36 соатлик иш ҳафтасида – 150.

Иш кунлари сони:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 21;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 381-моддаси).
  • 2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қўллаш учун ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) жорий этилди. 2020 йил январь ойида МҲЭКМ 634 880 сўмни (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси; 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди), 1 февралдан – 679 330 сўмни (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди) ташкил этади.
  • 2020 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).
  • Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 100 000 сўм, февраль-июнь ойларида эса – 1 170 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-август ойларида жами даромади – 9 290 000 сўм (1 100 000 + 1 170 000 х 7).

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

9 290 000 х 12% = 1 114 800 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 974 400 сўм ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 140 400 сўмга (1 114 400 – 974 000) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 290 сўмни (9 290 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-июль ойлари учун ШЖБПҲга 8 120 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 1 170 сўмни (9 290 – 8 120) ташкил этади.

Август ойи учун бюджетга 139 230 сўм (140 400 – 1 170) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 029 600 сўм (1 170 000 – 140 400) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 800 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 1 920 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-август ойлари учун жами даромад – 15 240 000 сўм (1 800 000 + 1 920 000 х 7).  

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

15 240 000 – (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 7) = 7 639 832,1 сўмга тенг.

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

7 639 832,1 х 12% = 916 779,85 сўм.

Январь-июль ойларида 801 322,49 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 115 457,36 сўмга (916 779,85 – 801 322,49) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 7 639,83 сўмни (7 639 832,1 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 6 677,69 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 962,14 сўмни (7 639,83 – 6 677,69) ташкил қилади.

Бюджетга 114 495,22 сўм (115 457,36 – 962,14) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 804 542,64 сўм (1 920 000 – 115 457,36) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад  имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 800 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-август ойлари учун жами даромад – 6 750 000 сўм.   

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-август ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

(634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41 х 7) = 7 600 167,9 сўм.

Ходимнинг даромади (6 750 000 сўм) имтиёз суммасидан (7 600 167,9 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-август ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 850 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм, февраль-август ойларида эса 1 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 800 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон) билан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади (2-банд).

 

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм.

Моддий ёрдам суммаси – 2 800 000 сўмга ЖШДС солинмайди.

Тегишинча, солиқ солинадиган даромад 11 900 000 сўмга (1 400 000 + (1 500 000 х 7)) тенг.

Январь-август ойлари учун солиқ 1 248 000 сўмни (11 900 000 х 12%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида 1 248 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида солиқ суммаси 180 000 сўмни (1 428 000 – 1 248 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 11 900 сўмни (11 900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ажратмалар 10 400 сўмни, август ойида 1 500 сўмни (11 900 – 10 400) ташкил этади.

Август ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-август ойларида эса 1 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 13 360 403,2 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 339 596,8+ 1 600 000 х 7) тенг.

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

13 360 403,2 х 12% = 1 603 248,38 сўм.

Январь-июль ойларида 1 411 248,38 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида солиқ суммаси 192 000 сўмни (1 603 248,38 – 1 411 248,38) ташкил этади.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 13 360,4 сўмга (13 360 403,2 х 0,1%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 11 760,4 сўмни, август ойида 1 600 сўмни (13 360,4 – 11 760,4) ташкил этди.

Август ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

Июль ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-август ойларида эса 1 600 000 сўм  иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 7) = 7 600 167,9 сўм) чиқариб ташланади;
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. 2020 йилда ушбу миқдор МҲЭКМнинг 7,5 бараваригача (679 330х 7,5= 5 094 975 сўм) оширилган (ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди). Шу боис жами ёрдам суммаси – 3 000 000сўмга имтиёз қўлланилади.
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

12 700 000 – 7 600 167,9 + 2 000 000 – 1 339 596,8 = 5 760 235,3 сўм.

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

5 760 235,3 х 12% = 691 228,24 сўм.

Январь-июль ойларида 614 170,87 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида солиқ суммаси 77 057,37 сўмни (691 228,24 – 614 170,87) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 5 760,24 сўмни (5 760 235,3 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 5 118,09 сўмни, август ойида 642,15 сўмни (5 760,24 – 5 118,09) ташкил этади.

Бюджетга 76 415,22 сўм (77 057,37 – 642,15) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 522 942,63 сўм (1 600 000 – 77 057,37) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм, февраль-август ойларида эса 850 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.

  • Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса - яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).

 

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

6 750 000 х 12% = 810 000 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 708 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 102 000 сўмга (810 000 – 708 000) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 6 750 сўмни (6 750 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 5 900 сўмни, август ойида эса 850 сўмни (6 750 – 5 900) ташкил этган. 

Август ойи учун бюджетга 101 150 сўм (102 000 – 850) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 748 000 сўм (850 000 – 102 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ.

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни, февраль-август ойлари учун эса 1 200 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 500 000 сўм ижара ҳақи олди. 

  • Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова)
  •  Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 12 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 7 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 500 сўм белгиланган. 
  • ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда:

  • Жисмоний шахслар кўчмас мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилади;
  • солиқ солиш мақсадларида мол-мулкни (бино ва автомобиль транспортини) ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара тўловини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди).

 

Август ойи учун ижара тўловидан ЖШДС тўланмайди.

Январь-август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

9 500 000 х 12% = 1 140 000 сўм.

Январь-июль ойларида 996 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмга (1 140 000 – 996 000) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 9 500 сўмни (9 500 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 8 300 сўмни, август ойи учун 1 200 (9 500 – 8 300) ташкил этади. 

Август ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 2 556 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 1 500 000 – 144 000) тўланади.

Маълумот учун.  2020 йил июль ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китоби услубиятида («СБХ»нинг 21.07.2020 йилдаги 29 (1353)-сони) ушбу вазиятда ходимнинг юридик шахсга турар жойни ижарага беришдан олинган даромадларидан ЖШДС ҳисобланмайди.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Август ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 165;

36 соатлик иш ҳафтасида – 150.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 21;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

q Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 381-моддаси).

q 2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қўллаш учун ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) жорий этилди. 2020 йил январь ойида МҲЭКМ 634 880 сўмни (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси; 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди), 1 февралдан – 679 330 сўмни (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди) ташкил этади.

q 2020 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

q Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҐИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 100 000 сўм, февраль-июнь ойларида эса – 1 170 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-август ойларида жами даромади – 9 290 000 сўм (1 100 000 + 1 170 000 х 7).

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

9 290 000 х 12% = 1 114 800 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 974 400 сўм ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 140 400 сўмга (1 114 400 – 974 000) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 290 сўмни (9 290 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-июль ойлари учун ШЖБПҲга 8 120 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 1 170 сўмни (9 290 – 8 120) ташкил этади.

Август ойи учун бюджетга 139 230 сўм (140 400 – 1 170) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 029 600 сўм (1 170 000 – 140 400) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҐИСОБГА ОЛГАН ҐОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 800 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 1 920 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-август ойлари учун жами даромад – 15 240 000 сўм (1 800 000 + 1 920 000 х 7).  

q Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

15 240 000 – (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 7) = 7 639 832,1 сўмга тенг.

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

7 639 832,1 х 12% = 916 779,85 сўм.

Январь-июль ойларида 801 322,49 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 115 457,36 сўмга (916 779,85 – 801 322,49) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 7 639,83 сўмни (7 639 832,1 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 6 677,69 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 962,14 сўмни (7 639,83 – 6 677,69) ташкил қилади.

Бюджетга 114 495,22 сўм (115 457,36 – 962,14) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 804 542,64 сўм (1 920 000 – 115 457,36) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад  имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 800 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-август ойлари учун жами даромад – 6 750 000 сўм.   

q Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-август ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

(634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41 х 7) = 7 600 167,9 сўм.

Ходимнинг даромади (6 750 000 сўм) имтиёз суммасидан (7 600 167,9 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-август ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 850 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм, февраль-август ойларида эса 1 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 800 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

q Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон) билан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади (2-банд).

 

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм.

Моддий ёрдам суммаси – 2 800 000 сўмга ЖШДС солинмайди.

Тегишинча, солиқ солинадиган даромад 11 900 000 сўмга (1 400 000 + (1 500 000 х 7)) тенг.

Январь-август ойлари учун солиқ 1 248 000 сўмни (11 900 000 х 12%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида 1 248 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида солиқ суммаси 180 000 сўмни (1 428 000 – 1 248 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 11 900 сўмни (11 900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ажратмалар 10 400 сўмни, август ойида 1 500 сўмни (11 900 – 10 400) ташкил этади.

Август ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-август ойларида эса 1 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

q Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 13 360 403,2 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 339 596,8+ 1 600 000 х 7) тенг.

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

13 360 403,2 х 12% = 1 603 248,38 сўм.

Январь-июль ойларида 1 411 248,38 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида солиқ суммаси 192 000 сўмни (1 603 248,38 – 1 411 248,38) ташкил этади.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 13 360,4 сўмга (13 360 403,2 х 0,1%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 11 760,4 сўмни, август ойида 1 600 сўмни (13 360,4 – 11 760,4) ташкил этди.

Август ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

Июль ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-август ойларида эса 1 600 000 сўм  иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

q Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 7) = 7 600 167,9 сўм) чиқариб ташланади;

q Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. 2020 йилда ушбу миқдор МҲЭКМнинг 7,5 бараваригача (679 330х 7,5= 5 094 975 сўм) оширилган (ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди). Шу боис жами ёрдам суммаси – 3 000 000сўмга имтиёз қўлланилади.

q Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

12 700 000 – 7 600 167,9 + 2 000 000 – 1 339 596,8 = 5 760 235,3 сўм.

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

5 760 235,3 х 12% = 691 228,24 сўм.

Январь-июль ойларида 614 170,87 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида солиқ суммаси 77 057,37 сўмни (691 228,24 – 614 170,87) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 5 760,24 сўмни (5 760 235,3 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 5 118,09 сўмни, август ойида 642,15 сўмни (5 760,24 – 5 118,09) ташкил этади.

Бюджетга 76 415,22 сўм (77 057,37 – 642,15) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 522 942,63 сўм (1 600 000 – 77 057,37) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШЈАРИ ҐОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм, февраль-август ойларида эса 850 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.

q Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса - яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).

 

Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

6 750 000 х 12% = 810 000 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 708 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 102 000 сўмга (810 000 – 708 000) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 6 750 сўмни (6 750 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 5 900 сўмни, август ойида эса 850 сўмни (6 750 – 5 900) ташкил этган. 

Август ойи учун бюджетга 101 150 сўм (102 000 – 850) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 748 000 сўм (850 000 – 102 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ.

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни, февраль-август ойлари учун эса 1 200 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 500 000 сўм ижара ҳақи олди. 

q Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).

 

q Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 12 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 7 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 500 сўм белгиланган.

 

q ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда:

q Жисмоний шахслар кўчмас мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилади;

q солиқ солиш мақсадларида мол-мулкни (бино ва автомобиль транспортини) ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара тўловини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди).

 

Август ойи учун ижара тўловидан ЖШДС тўланмайди.

Январь-август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

9 500 000 х 12% = 1 140 000 сўм.

Январь-июль ойларида 996 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмга (1 140 000 – 996 000) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 9 500 сўмни (9 500 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 8 300 сўмни, август ойи учун 1 200 (9 500 – 8 300) ташкил этади. 

Август ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 2 556 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 1 500 000 – 144 000) тўланади.

Маълумот учун.  2020 йил июль ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китоби услубиятида («СБХ»нинг 21.07.2020 йилдаги 29 (1353)-сони) ушбу вазиятда ходимнинг юридик шахсга турар жойни ижарага беришдан олинган даромадларидан ЖШДС ҳисобланмайди.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 624 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика