Кўп корхоналарда I ярим йилликдаги фойда солиғи суммаси I чоракдагидан кам бўлиб чиқди. Айримлар ярим йиллик якунларига кўра зарар кўрдилар. Бу солиқни ҳисобда ва молиявий ҳисоботда акс эттиришда қийинчиликларни юзага келтирди.
Стандарт вазиятда фойда солиғини ҳисоблаш ҳисобда қуйидаги проводка билан акс эттирилади:
Дт 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи».
Проводка суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 080-сатридаги қийматга мос келиши керак (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Айни шу сумма Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида акс эттирилади (2-шакл, АВ томонидан 24.01.2003йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
II чоракда ҳажмларнинг камайганлиги ёки уларнинг мавжуд бўлмаганлиги қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:
ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича солиқ базаси I чоракдагига қараганда камроқ бўлиб чиқади. Тегишинча, солиқ ҳам камаяди;
ярим йиллик якуни бўйича зарар кўрилади.
Ушбу вазиятларни мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.
1-МИСОЛ. Солиқ базасининг камайиши
Корхона ҳар чоракда молиявий ҳисобот тақдим этади.
I чорак якунларига кўра:
фойда солиғи бўйича солиқ базаси – 1 000 млн сўм;
фойда солиғи – 150 млн сўм.
I ярим йиллик якунларига кўра:
солиқ базаси – 600 млн сўм;
фойда солиғи – 90 млн сўм.
I чорак учун 150 млн сўм миқдоридаги фойда солиғи қуйидагиларда акс эттирилган:
ҳисобда Дт 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» – Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» проводкаси билан;
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида.
Ярим йиллик учун фойда солиғи 90 млн сўмни ташкил этган.
Фойда солиғи ҳисоб-китоби йил бошидан ортиб борган ҳолда тақдим этилади, шу сабабли Ҳисоб-китобнинг 080-сатридаги фойда солиғи суммаси – умуман ярим йиллик учун солиқ бўйича харажат.
I чорак билан солиштирганда харажат камайган бўлса, нима қилиш керак?
Ҳисобда ва II чорак учун молиявий ҳисоботда 90 млн сўмлик суммани акс эттириш хато бўлади.
Бу ҳолда ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича харажатнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади:
240 млн сўм (150 + 90).
Ярим йиллик учун жами 90 млн сўм бўлиши керак.
Бунинг учун II чоракдаги солиқ бўйича харажат суммасини аниқлаймиз:
90 – 150 = – 60 млн сўм.
Яъни фойда солиғи бўйича харажатни ва тегишинча, солиқ бўйича мажбуриятни 60 млн сўмга камайтириш зарур.
Буни 2 усулда амалга ошириш мумкин:
сторноловчи проводка билан: Дт9810 – Кт 6410 – 60 млн сўмга (минус билан);
тескари проводка билан: Дт 6410 – Кт 9810 60 млн сўмга (плюс билан).
Натижада ярим йиллик учун умумий харажат қуйидаги миқдорни ташкил этади: 150 – 60 = 90 млн сўм.
Ушбу сумма Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида акс эттирилиши керак.
2-МИСОЛ. Ярим йиллик якунларига кўра зарар
Корхона ҳар чоракда молиявий ҳисобот тақдим этади.
I чорак якунларига кўра:
фойда солиғи бўйича солиқ базаси – 1 000 млн сўм;
фойда солиғи – 150 млн сўм.
I ярим йиллик якунларига кўра II чоракда ҳажмлар камайганлиги сабабли:
солиқ базаси – (–200) млн сўм (Ҳисоб-китобнинг 030-сатри);
фойда солиғи – 0 (Ҳисоб-китобнинг 080-сатри).
I чорак учун 15 млн сўмлик суммадаги фойда солиғи қуйидагиларда акс эттирилган:
ҳисобда Дт 9810 – Кт 6410 проводкаси билан;
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида.
Фойда солиғи ҳисоб-китоби йил бошидан ортиб борган ҳолда тақдим этилади, шу сабабли Ҳисоб-китобнинг 030-сатридаги манфий қиймат ва 080-сатридаги ноль даражали қиймат зарар туфайли ярим йиллик учун фойда солиғи ҳисобланмаслигини кўрсатади.
I чоракда харажат қилинган, ярим йиллик якунларига кўра эса харажат қилинмаган бўлса, нима қилиш керак?
Ҳисобда ва II чорак учун молиявий ҳисоботда қуйидаги суммани акс эттириш хато бўлади:
120 млн сўм (1 000 – 200) х 15%.
Бу ҳолда ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича умумий харажат суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади:
150 + 120 = 270 млн сўм.
Ярим йиллик учун фойда солиғи ноль даражали қийматда бўлиши керак.
Бунинг учун фойда солиғи бўйича харажатни I чоракда акс эттирилган суммага, яъни 150 млн сўмга камайтириш зарур.
Буни ҳам 2 усулда амалга ошириш мумкин:
сторноловчи проводка билан: Дт 9810 – Кт 6410 – 150 млн сўмга (минус билан);
тескари проводка билан: Дт 6410 – Кт9810 150 млн сўмга (плюс билан).
Натижада ярим йиллик учун умумий харажат қуйидаги миқдорни ташкил этади: 150 – 150 = 0.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида ҳам ноль даражали қиймат бўлиши керак.
Балансда-чи?
I ярим йиллик якунларига кўра фойда солиғи бўйича қарзингиз бўлмаган бўлса, 30 июнь ҳолатига Бухгалтерия балансининг (1-шакл, АВ рақами 1209-сон) 270-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари» сатрида солиқ бўйича ортиқча тўлов акс этади.
МИСОЛ. Корхона аванс тўловларини тўламайди
Фойда солиғи:
- I чорак – 150 млн сўм;
- I ярим йиллик – 90 млн сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, млн сўмда |
Дебет |
Кредит |
I чорак учун фойда солиғи ҳисобланди |
150 |
9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
Биринчи чорак учун солиқ тўланди |
150 |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (фойда солиғи) |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Ярим йиллик якунларига кўра фойда солиғи камайди (90 – 150) |
–60 |
9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
Счётлар бўйича ҳисобга олиш |
60 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
Ярим йиллик учун молиявий ҳисоботда қуйидагилар акс этади:
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида – 90 млн сўм (150 – 60);
Баланснинг 270-сатрида – 60 млн сўм ортиқча тўлов.
МИСОЛ. Корхона аванс тўловларини тўлайди
Фойда солиғи:
- I чорак – 150 млн сўм;
- I ярим йиллик – 0.
Ярим йиллик давомида корхона ҳар ой 50 млн сўмдан аванс тўловларини тўлаган.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, млн сўмда |
Дебет |
Кредит |
Январь ойи учун аванс тўланди |
50 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Февраль ойи учун аванс тўланди |
50 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Март ойи учун аванс тўланди |
50 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
I чорак учун солиқ ҳисобланди |
150 |
9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
Счётлар бўйича ҳисобга олиш акс эттирилган |
150 |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
Апрель ойи учун аванс тўланди |
50 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Май ойи учун аванс тўланди |
50 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Июнь ойи учун аванс тўланди |
50 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Ярим йиллик якунларига кўра солиқ камайди |
– 150 |
9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
Счётлар бўйича ҳисобга олиш |
150 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (фойда солиғи)» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи» |
Ярим йиллик учун молиявий ҳисоботда қуйидагилар акс этади:
- Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида – 0 (150 – 150);
- Баланснинг 270-сатрида – 300 млн сўм ортиқча тўлов.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда фойда солиғининг нотўғри қийматларини, Балансда солиқ бўйича қарзларни (ёки ортиқча тўловларни) акс эттирган бўлсангиз, аниқлаштирилган молиявий ҳисоботни тақдим этинг.
Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» компанияси эксперти.