Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 33 / Бухгалтерга тавсиялар

Валютадаги қарзлар: ҳисоб юритиш ва солиқ солиш

Айланма маблағларни жалб этиш вариантларидан бири – чет эл валютасида қарз олиш. «Norma» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА  бундай қарзларнинг ҳисобини юритиш ва уларга солиқ солиш тартибини тушунтириб берди. 

 

Валюта қарзи шартномасини тузишда

 нималарни эътиборга олиш лозим

– Аввало Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар, айрим ҳолларни истисно қилганда, Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилишини назарда тутиш лозим («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун 9-м.).

Валютадаги қарзларни олиш ва бериш халқаро валюта операциялари рўйхатига киради (Қонун 15, 16-м.).

Резидент юридик шахсларнинг валютадаги счётларига чет эл валютасида олинган кредитлар, чет эл инвестициялари ва қарз бўйича ўтказилган маблағлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар қайд этилиши мумкин (Тартиб 2.3.-банди «г» кичик банди, АВ рақами 511, 22.10.1998 й.).

Валюта ҳисобварақларидаги маблағлар кредитлар, қарз маблағлари, фоизлар ва бошқа даромадлар тўлови учун ишлатилиши мумкин (Тартиб 2.4.-банди «в» кичик банди);

Банклар резидент томонидан қарз шартномалари бўйича норезидент фойдасига амалга оширилган тўловлар билан боғлиқ валюта операциялари ҳақида солиқ органларини ҳар ойда хабардор қиладилар (Низом 1-б. «д» кичик банди, Низомга 3б-илова, АВ рақами 2467, 12.06.2013 й.).

Валютадаги қарзлар ҳисобини юритиш ва уларга солиқ солишни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

Валютадаги қарзнинг бухгалтерия ҳисоби

Ўзбекистон резиденти бўлган корхона 2020 йил 15 мартда 12%лик ставкада фоизларни тўлаш шарти билан 100 000 АҚШ доллари миқдорида 2 ойга норезидентдан қарз олган. 2020 йил 16 майда заём қайтарилган ва фоизлар тўланган. Бухгалтерия ҳисоби:

 

Сана, МБ курси

Операция

Сумма, АҚШ долларида

Сумма, сўмда

Дебет

Кредит

15.03.2020 й.

9 500,54

Чет эл валютасида қарз олинди

100 000

950 054 000

5210 «Мамлакат ичкарисидаги валюта ҳисобварақлари»

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»

31.03.2020 й.

9 554,22

Қарз бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(9 554,22 – 9 500,54) х 100 000 = 5 368 000

9620 «Валюта курсидаги фарқлар бўйича зарарлар»

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»

31.03.2020 й.

9 554,22

Март (15–31 март) ойи учун қарз бўйича фоизлар ҳисобланди

100 000 х 12% / 365х 17 кун = 558,905

5 339 901,33

9610 «Фоиз тарзидаги харажатлар»

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

30.04.2020 й.

10 130

Қарз бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 130 – 9 554,22) х 100 000 = 57 578 000

9620 «Валюта курсидаги фарқлар бўйича зарарлар»

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»

30.04.2020 й.

10 130

Фоизлар бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 130 – 9 554,22) х 558,905 = 321 806,32

9620 «Валюта курсидаги фарқлар бўйича зарарлар»

6920  «Ҳисобланган фоизлар»

30.04.2020 й.

10 130

Апрель ойи учун заём бўйича фоизлар ҳисобланди

100 000х 12%/365х 30 = 986,302

9 991 239,26

9610 «Фоиз тарзидаги харажатлар»

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

16.05.2020 й.

10 137,2

Қарз бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 137,2 – 10 130) х 100 000 = 720 000

9620 «Валюта курсидаги фарқлар бўйича зарарлар»

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»

16.05.2020 й.

10 137,2

Фоизлар бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 137,2 – 10 130) х (558,904 + 986,301) = 11 125,48

9620 «Валюта курсидаги фарқлар бўйича зарарлар»

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

16.05.2020 й.

10 137,2

Май (1–15 май) ойи учун қарз бўйича фоизлар ҳисобланди

100 000 х 12% / 365х 15 кун = 493,151

4 999 170,32

9610 «Фоиз тарзидаги харажатлар»

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

16.05.2020 й.

10 137,2

Фоизлардан солиқ ушлаб қолинди

(558,904 + 986,301 + 493,151х 10% = 203,836

2 066 326,30

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

16.05.2020 й.

10 137,2

Қарзни сўндириш

100 000

1 013 720 000

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»

5210 «Мамлакат ичкарисидаги валюта ҳисобварақлари»

16.05.2020 й.

10 137,2

Фоизларни тўлаш (солиқни чегирган ҳолда)

(558,904 + 986,301 + 493,151) – 203,836 = 1834,522

18 596 916,42

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

5210 «Мамлакат ичкарисидаги валюта ҳисобварақлари»

16.05.2020 й.

10 137,2

Бюджетга солиқ тўлаш

 

2 066 326,30

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

Курсдаги фарқлар тўғрисида

Баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва хўжалик операцияларини содир этиш санасига МБ курси бўйича қайта баҳоланг (22-сон БҲМС 14-б., АВ рақами 1364, 21.05.2004 й.).

Қарз чет эл валютасида берилгани боис, у ва ҳисобланган фоизлар бўйича қарздорлик  қайта баҳоланиши лозим бўлган баланснинг валюта моддалари ҳисобланади (22-сон БҲМС 15-б.).

Қарз шартномаси амал қилган давр мобайнида доллар курси ошган, бу 9620-«Валюта курсидаги фарқлар бўйича зарарлар» счётининг дебетида акс эттириладиган қарз ва фоизлар бўйича мажбуриятларни қайта баҳолаш чоғида салбий курс фарқларини юзага келтирди.

Валюталар курслари фарқидан зарарлар– фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар (СК 305-м. 1-4-қ.).

Валюта счётидаги маблағлар ҳам ҳисобот ойининг охирги кунига ва хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳоланиши лозим. У баланснинг актив моддаси бўлгани сабабли, доллар курси ошганда сизда 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётининг кредитида акс эттириладиган ижобий курс фарқи юзага келади.

Валюталар курслари фарқидан даромадлар фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади (СК 320-м.).

Нотижорат ташкилотларида ижобий курс фарқи суммасининг салбий курс фарқи суммасидан ошган қисмига солиқ солинмайди (СК 318-м. 1-қ. 2-б.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобийсидан ошган тақдирда ошган сумма айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базасини камайтирмайди (СК 463-м. 6-қ.).

Шартномадаги фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлса, қарз олувчининг даромадини аниқлаш керак эмас.

Қарз олувчининг даромади қайта молиялаштириш ставкаси билан шартномадаги фоиз ставкаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланишини назарда тутувчи норма норезидентлар томонидан берилган заёмларга нисбатан татбиқ этилмайди (СК 299-м. 4, 5-қ.).

Фоизларга солиқ солиш

Фоизлар – фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегириладиган харажат, қуйидаги фоизлар бундан мустасно:

  • муддати ўтган ва кечиктирилган қарзлар бўйича шартномада назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар (СК 317-м. 35-б.);
  • назорат қилинадиган қарзлар бўйича чегириладиган харажатлар деб тан олинадиган суммалардан ортиқча ҳисобланган (СК 310-м., 317-м. 26-б.).

Норезидентларга фоизларни тўлаш чоғида халқаро шартномалар шартларини ҳисобга олган ҳолда 10%лик ставкада солиқ ушлаб қолинади (СК 353-м.).

Норезидентга даромадни тўлаш чоғида солиқ базасини солиқ агенти аниқлайди.

Бизнинг мисолда норезидентга фоизлар 2020 йил 16 майда тўланган. Фоизлар ҳар ой ҳисобланганига қарамай, солиқ суммаси ҳам ушбу санадаги курсга қараб аниқланади.

Солиқ фоизлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 2-қ.).

Халқаро шартнома шартларига кўра фоизларга солиқ солишнинг Солиқ кодексида белгиланганидан фарқ қилувчи тартиби назарда тутилиши мумкин. Норезидент бундай халқаро шартнома иштирокчиси бўлган давлатнинг резиденти эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этса, ушбу тартибни ҳисобга олишингиз керак бўлади (СК 354-м. 4-б. 4-қ., 358-м. 1-қ.).

Прочитано: 575 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика