Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 33 / Солиқ солиш

Технологик ускунага солиқ солиш

Цехда технологик ускуна ўрнатилган. Унинг 31.12.2019 йил ҳолатига қолдиқ қиймати 4 млрд сўмни ташкил этади.

Ушбу технологик ускуна мол-мулк солиғи солинадиган объект бўлиб ҳисобланадими?

 

– Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиш объекти ҳисобланади (СК 411-м. 1-қ.).

Кўчмас мулк жумласига қуйидагилар киради:

1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;

2) қурилиши тугалланмаган объектлар. Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;

3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;

4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач (СК 411-м. 2-қ.).

Цехда ўрнатилган технологик ускуна мол-мулк солиғи солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Прочитано: 144 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика