Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 33 / Божхона

Божхона соҳаси парламент назоратида

 

Жорий йилнинг 7 август куни куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг «Давлат божхона қўмитаси томонидан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси»га бағишланган видеоконференция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Тадбирнинг асосий мақсади – Давлат дастурининг тегишли бандларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитаси фаолияти ҳамда божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли вазифаларга эришилиши ҳолатини ўрганиш, бу борада таъсирчан парламент назоратини таъминлаш, божхона фаолиятини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Йиғилишда Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Давлат божхона қўмитаси масъулларининг батафсил ахборотлари тингланди. Жумладан, божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишга оид ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ҳамда халқаро стандартлар ва тамойиллар билан божхона қонунчилигини унификациялаш учун  2020–2024 йилларда 23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгилаб олинган.

Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатида тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз кераклиги таъкидланган эди. «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини автомобиль чегара божхона постларида жорий этиш, темир йўл транспортида ташилаётган товарлар бўйича юридик шахслар, вагон, контейнер, ҳаракатланиш ҳудуди ёки сақланаётган (тўхтаб турган) темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида тақдим этиш амалиётининг йўлга қўйилиши соҳадаги коррупцион холатларга барҳам берилишига хизмат қилади.

Дастур ижроси доирасида божхона постларида божхона, ветеринария, фитосанитария, санитария-карантин органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштириш, чегарада логистика марказлари ва мультимодал комплексларни ташкил этиш орқали товарларни тўғридан-тўғри республиканинг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида олиб чиқиш имкониятини яратиш юзасидан аниқ чоралар амалга оширилмоқда.

Натижада «Ягона дарча» божхона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, фаолияти ҳамда тақдим этилувчи рухсатномалар рўйхати янада кенгайтирилади.

Тадбиркорлар ДБҚнинг расмий веб-сайтидаги «Ўзбекистондан экспорт қилинган товарлар тўғрисида маълумот» интерактив хизмати орқали ўзларига керакли маълумотларни уйидан туриб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, ДБҚ томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликда ташқи савдо юклари ортилган темир йўл таркибидаги вагон ва контейнерларнинг ички ҳудудлардаги ҳаракати, улар турган темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида мавжуд ахборот тармоғи орқали тақдим этиш тизими жорий этилмоқда.

Дастур ижроси доирасида чегара божхона постларини замонавий технологиялар билан босқичма-босқич таъминлаш амалга оширилиб, чегара ўтказиш пунктлари 2 дона инспекцион кўрик мажмуаси, 15 та инсон танасини сканер қилувчи қурилма, 4 та портал монитор, 15 дона автотарозилар, 85 дона металлизлагич, 52 дона тепловизор, 20 та тиббиёт хоналари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган. Бу ўз навбатида чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг божхона назорати ҳамда расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, унга сарфланадиган вақтни янада қисқартириш имконини берди.

Давлат дастурида ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш йўналишида айрим камчиликлар мавжудлиги ҳам таъкидланди. Хусусан, депутатлар томонидан божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш борасида белгиланган вазифаларнинг айрим бандлари ижроси бўйича танқидий фикрлар билдирилди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика