Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 15 / Кадрлар бўлими

ЭРИ барча калитлари бир хилда

 

Корхоналар илгари маълумотларни бухгалтерияда фойдаланиладиган ЭРИ ёрдамида ЯММТга киритган бўлсалар, фақат ЯММТ учун иккинчи ЭРИ калитини олгандан кейин корхона томонидан тизимда ишлаш янги калит ёрдамида давом эттирилиши мумкинми?

 

– Ҳа, Ягона миллий меҳнат тизимида иккинчи ЭРИ калити билан ишлашни давом эттириш мумкин, сабаби у биринчи калит билан бир хил бўлади.

Юридик шахслар бир нечта ЭРИга эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калитининг сертификати алоҳида рўйхатдан ўтказилади (Низомнинг ­14-банди, ВМнинг 26.09.2005 йилдаги 215-сон қарорига 2-илова).

Юридик шахснинг барча ЭРИ калитлари бир хил маълумотни, яъни юридик шахснинг номи, шунингдек директор ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. Нафақат ЯММТда ишлаш учун, балки ЭРИ талаб этиладиган бошқа платформаларда (солиқ тўловчининг шахсий кабинети, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва бошқалар) иккала калитдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Шу тариқа, техник жиҳатдан ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас – ЯММТда айнан битта ЭРИ калити ёки ҳар хил калитлари билан иш юритилганда, иккала ҳолатда ҳам директорнинг имзоси қўйилган бўлади.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 692 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика