Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 15 / Кадрлар бўлими

Ходим терговда бўлганда…

 

Компанияда ҳайдовчи-экспедитор лавозимида ишлайдиган ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажараётган пайтда ЙТҲга тўқнаш келган, одам уриб юборган. Ҳодиса содир бўлган жойда ДЙҲХХ ходимлари томонидан унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган. Бинобарин, ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажара олмайди. Ходимни бўш лавозимга ўтказишнинг имкони йўқ, у бунга рози бўлмаяпти. Айни пайтда жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари кетаяпти. Ҳали суд бўлмади. Компания машинаси жарима майдончасига олиб кетилган.

Иш берувчи ходим терговда бўлган даврда уни ишдан четлаштириши мумкинми? Шундай қилиш мумкин бўлса, унин ушбу даврдаги иш ҳақи қандай норматив ҳужжатга асосан ва қандай тартибда ҳисобланади?

 

– Мазкур ҳолатда терговдаги ходимни ишдан четлаштириш ноқонуний бўлади. У ўз вазифаларини бажариши мумкин.

ДЙҲХХ ходимлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда, ҳайдовчига вақтинчалик рухсатнома берилади. Ушбу рухсатномага асосан унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ёки суд томонидан қарор чиқарилгунгача ҳайдовчи транспортни бошқаришга ҳақли. Вақтинчалик рухсатнома берилган кундан эътиборан 30 кун ўтгач, у ДЙҲХХ органларига рухсатноманинг муддатини узайтириш учун мурожаат қилиши мумкин (АВ томонидан 5.07.2011 йилда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 17, 18-бандлари).

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади (ЖПК 23-м.). Шу тариқа, суд қарори чиқарилгунига қадар компаниянгиз ходими вақтинчалик рухсатномага асосан ҳайдовчи-экспедитор сифатида ўз мажбуриятларини бажаришга ҳақлидир. Унга нисбатан ҳибсга олиш, лавозимидан четлаштириш чоралари кўрилмаган бўлса, шундай қилиш мумкин. Ўз навбатида, иш берувчи ЙТҲга дуч келган ходимни лавозимидан четлаштира олмайди, чунки унинг айби ҳали исботланмаган.

Қўшимча сифатида жарима тўлаб хизмат автомобилини жарима майдончасидан олиб чиқиб кетишингизни тавсия этамиз. Кейинчалик ходимга айблов ҳукми чиқарилса, тўланган сумма ундан ундириб олинади. Оқлов ҳукми чиқарилганда, ЙТҲда ким айбдор бўлса, ўша шахсдан ундирилади. Ундирув жавобгарга қаратилганда, корхона мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида автомобилнинг узоқ вақт жарима майдончасида қолиб кетганлиги исботланса, қисман қоплов суммаси тайинланади.

 

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 212 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика