Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 52 / Жавоб берамиз

Тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш

 

Йил бошидан НТМга ҚҚС тўловчи коди берилди. 9 ой давомида 20%лик ҚҚС билан таълим хизматлари реализация қилинган. ДСҚга мурожаат қилганимиздан кейин Солиқ кодексининг 208-моддаси 11-бандига мувофиқ ҚҚС тўлашдан озод қилинганимиз маълум бўлди. Солиқ кодексининг 205-моддасига мувофиқ 2019 йил 22 январдан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш учун қўшимча ҳисобварақ-фактураларни ёзиб беряпмиз. У ёки бу ташкилотнинг бухгалтери турли хилдаги ҳисобварақ-фактуралар ёзилишини талаб қилмоқда. Бу биз учун муаммо туғдиряпти. ҚҚСни хизматларимиз қийматига киритяпмиз, яъни ҚҚСсиз кўрсатилган хизматлар суммаси ўзгармаяпти.

ҚҚС бўйича тузатувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура қандай тўлдирилади?

 

– ҚҚСни кўрсатилган хизматлар қийматига киритиб, хизматлар нархини ўзгартирасиз. Масалан, хизматлар нархи 1 000 минг сўм бўлса, 20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган сумма 1 200 минг сўмни ташкил этган. Энди эса хизматлар нархини ҚҚСсиз 1 200 минг сўм миқдорида кўрсатмоқчисиз. Бу харидор илгари сиз ажратиб кўрсатган ва у ҳисобга қабул қилган ҚҚСга тузатиш киритиши ҳамда ўз харажатларини ушбу суммага ошириши кераклигини англатади.

Хўжалик шартномасининг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Хўжалик шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, тарафларнинг уни ўзгартириш тўғрисидаги келишуви ҳам шундай шаклда амалга оширилади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси 2, 3-қисмлари). Бинобарин, икки тарафлама имзоланган шартномага қўшимча битим мавжуд бўлгандагина, сиз шартнома баҳосини ўзгартиришингиз мумкин бўлади.

Акс ҳолда хизматлар нархи ўзгартирилмаган ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тузатувчи ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришингиз лозим. Бу ҚҚС суммасини хизматлар харидорига қайтаришингиз кераклигини билдиради.

Тузатиш киритадиган ҳисобварақ-фактура намунаси қуйидагича кўринишда бўлади:

 

«__» _______ 201_ йилдаги _____-сонли

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(«__» _______ 201_ йилдаги _____-сонли қўшимча ҳисобварақ-фактура)

«___» ____ 201_ йилдаги __-сонли товарни юклаб жўнатиш ҳужжатларига

Етказиб берувчи ___________________

Манзил: __________________________

СТИР ____________________________

ҚҚС тўловчининг рўйхатдан ўтган коди

_________________________________

Харидор _________________________

Манзил: __________________________

СТИР ____________________________

ҚҚС тўловчининг рўйхатдан ўтган коди

_________________________________

 

 

а) нархни ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча битим мавжуд бўлганда:

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Таълим хизматлари

 

сўм

 

 

 

200 000

 

ҚҚСсиз

 

– 200 000

 

 

Жами қайтарилади: ноль сўм

 

200 000

 

 

– 200 000

 

 

 

 

б) хизматлар нархи ўзгармаганда:

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Таълим хизматлари

 

сўм

 

 

 

 

ҚҚСсиз

 

– 200 000

 

– 200 000

 

Жами қайтарилади: икки юз минг сўм

 

 

 

– 200 000

 

– 200 000

 

 

Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 205-моддаси ­4-қисми). Бинобарин, тузатиш киритадиган ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган давр учун ҳисоботда ҚҚС суммасига тузатиш киритилади.

Бунда таълим хизматлари кўрсатиш учун фойдаланилган, харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишингиз кераклигини инобатга олинг. Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг қийматида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 221-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 605 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика