Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 04 / Кадрлар бўлими

Касаллик бўйича нафақа олиш учун асос

 

Ходим бир ой давомида ишхонада бўлмади. Табелда «Номаълум сабабларга кўра келмади» деб ёзилди. Келгуси ойда унинг қариндоши ходимнинг онкология ва радиология бўлимида даволангани тўғрисида касаллик тарихидан кўчирма нусхасини келтирди, лекин касаллик варақасини бергани йўқ.

Касаллик варақаси бўлмаган ишга келмаган ходимга фақатгина касалхонанинг кўчирмаси асосида компенсация тўлаш мумкинми?

 

Йўқ, мумкин эмас.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходимга даволаш муассасаси томонидан берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тўланади (Низомнинг 10-банди, АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Стационар даволанишда (касалхонада) бўлган вақт учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ушбу даволаш муассасасида расмийлаштирилади ва берилади. Амбулатор даволанишда эса уни яшаш жойидаги даволаш муассасаси (поликлиника) беради.

Шу тариқа, ходимнинг касаллик тарихидан кўчирмалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш учун асос бўла олмайди.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 816 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика