Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 04 / Кадрлар бўлими

Қисқартиришда компенсация тўловлари

 

Қисқартиришга тушган ходим 2 ой олдин огоҳлантирилди ва унга мавжуд вакант жой таклиф этилди. У ёзма равишда вакант жойдан ҳам, 2 ой ишлаб беришдан ҳам воз кечди. Унга тўланиши лозим бўлган ҳақлар ҳисобланган ҳолда қисқартириш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Ишдан бўшатилгандан кейин 5-куни ходим меҳнат биржасида рўйхатга турди ва маълумотнома келтирди. Корхона унга ўртача ойлик маошида ҳақ тўлаши керак.

Меҳнат биржаси томонидан берилган маълумотнома асосида корхона қўшимча тўловга буйруқ чиқариши керакми ёки ҳақ тўлаш учун уни бухгалтерияга топширишнинг ўзи етарли бўладими?

 

Қисқартиришга тушган ходимга иккинчи ва учинчи ойлар учун қўшимча тўлов тўлашга буйруқ чиқариш-чиқармаслик меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ қандай расмийлаштирилганига боғлиқ.

Агар ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқда мазкур асосга биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ барча тўловлар назарда тутилган бўлса, у ҳолда қўшимча буйруқни чиқариш керак эмас.

Иккинчи ой учун тўлов олиш учун (МКнинг 67-моддаси) ходим ишга жойлашмаганлиги далилини тасдиқлаши ҳамда бухгалтерияга меҳнат дафтарчасини тақдим этиши (янги иш жойи бўйича ёзувлар мавжуд эмаслигини тасдиқлаш мақсадида меҳнат дафтарчасининг нусхасидан кўчирма олса ҳам бўлади) ва ариза ёзиши кифоя қилади.

Учинчи ой учун (МКнинг 67-моддаси) ҳам ходимга олдинги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади. Бунинг учун меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин 10 календарь кун давомида уни Бандликка кўмаклашиш марказида (БКМ) рўйхатдан ўтказиш мажбурий талаблардан ҳисобланади (Низом, АВ томонидан 13.10.1999 йилда 831-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини олиш учун собиқ ходим БКМнинг маълумотномасини, ариза ва меҳнат дафтарчасини (ёки унинг нусхасини) тақдим этиши керак.

Агар ишдан бўшатиш буйруғида қўшимча тўловлар назарда тутилмаган бўлса – юқорида келтирилган ҳужжатлар асосида ҳар бир тўлов бўйича буйруқ чиқариб, уни бухгалтерияга ижро учун беришни тавсия этамиз.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 926 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика